RU

Последние новости

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  0 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Тошкент футболи. "Юлдузлар Лигаси"да баҳорги чемпионат ўз якунига етди Новости

Тошкент футболи. "Юлдузлар Лигаси"да баҳорги чемпионат ўз якунига етди

Тошкенти шаҳар футбол федерацияси томонидан ташкил қилинган тўртта ёш тоифасидаги "Юлдузлар Лигаси" баҳорги чемпионат мусобақаси ўз якунига етди.

Маълумот учун, бу йилги мусобақада ҳар бир ёш тоифасида (2002, 2003, 2004, 2005 йиллар) олтитадан жамоа (жами 24та) иштирок этишди. 2002 ва 2003 йилда туғилганлар ўз ўйинларини "Бунёдкор" стадиони ҳудудидаги майдонда ўтказган бўлса, 2004 йилгилар "Чилонзор" стадионида, 2005 йилда туғилган футболчилар РОЗСК майдонида ўтказишди.

Баҳорги чемпионат якунларига кўра, 2002 йилда таваллуд топган футболчилар орасида "Пахтакор" тарбияланувчилари чемпионликни қўлга киритишди.

2003 йиллар орасида ҳам "Пахтакор" яққол етакчи бўлди. Қизиғи, 2004 йилда туғилганлар чемпионатида ҳам "Пахтакор"га тенг келадигани топилмади. "Пахтакор"-2003 билан "Пахтакор"-2004 якунда бир хил 30 очкодан жамғаришди. Ва ниҳоят 2005 йилда туғилганлар орасида БЎСМ-16 тарбияланувчилари пешқадамликни қўлга киритишди.

"Юлдузлар Лигаси" баҳорги чемпионат якунлари:

2002 й.
1-ўрин. "Пахтакор"
2-ўрин. "Локомотив"
3-ўрин. "Бунёдкор"-А

2003 й.
1-ўрин. 
"Пахтакор"
2-ўрин. "Бунёдкор"-А
3-ўрин. "Пахтакор"-2

2004 й.
1-ўрин. 
"Пахтакор"
2-ўрин. "Бунёдкор"-А
3-ўрин. РКОР

2005 й.
1-ўрин. 
БЎСМ-16
2-ўрин. "Спартак"
3-ўрин. "Пахтакор"

Якуний турнир жадваллари билан қуйидаги ЛИНК орқали танишишингиз мумкин.

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, энди нима бўлади? Айтиб ўтганимиздек, асосий жамоалар учун баҳорги чемпионат тугади. Лекин ҳамон мана шу тўртта ёш тоифасида кузги ўйинларга ўтиш баҳслари бўлиб ўтмоқда ва биринчилик ўйинлари июлга қадар давом этади. Унгача эса июнь ойида баҳорги чемпионат совриндорларини тақдирлаш кўзда тутилган.

Биринчилик ўйинлари якунига етганидан сўнг ҳар бир ёш тоифасидаги гуруҳдан олтитадан жамоа куз-баҳор мусобақасида иштирок этиш имконига эга бўлади. Маълумот учун, кейинги ўйинлар кузда старт олиб, 2019 йилнинг баҳорида ўз якунига етади.

Биринчилик ўйинларида иштирок этаётган жамоалар:

2002 й. 10та жамоа (6таси кейинги босқичга чиқади)
Жамоалар: БЎСМ-16, "Оқ-тепа", "Чиғатой", "Сергели", "Тошкент Сити", "Старт", "Спартак", "Трактор", "Локомотив"-2, "Чилонзор".

2003 й. 8та жамоа (6таси кейинги босқичга чиқади)
Жамоалар: 
БЎСМ-16, "Чиғатой", "Локомотив", ГФСШИ-2, "Трактор", "Сергели", "Спартак"-2, "Бунёдкор"-С.

2004 й. 10та жамоа (6таси кейинги босқичга чиқади)
Жамоалар: 
"Бунёдкор"-Б, ГФСШИ-2, "Сергели", "Трактор", "Спартак"-2, "Чиғатой", "Бунёдкор"-С, "Оқ-тепа", "Наврўз", "Камолон".

2005 й. 8та жамоа (6таси кейинги босқичга чиқади)
Жамоалар: 
"Спартак"-2, "Чиғатой", "Бунёдкор"-Б, "Трактор", "Сергели", БЎСМ-16, "Бунёдкор"-С, "Оқ-тепа".

Биринчилик ўйинларининг турнир жадваллари билан қуйидаги ЛИНК орқали танишишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика