RU

Последние новости

17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  4 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  15 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  9 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда Новости

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда

"Кинг Плаза" меҳмонхонасида ҳакамлар учун семинар бошланди.

Унда CAFA'га аъзо мамлакатлардан 23 нафар ҳакам иштирок этмоқда. 



Семинарни ЎФА биринчи вице-президенти, CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси Равшан Эрматов очиб бериб, иштирокчиларга бугунги кунда футболга замонавий технологияларнинг кириб келиши ортидан футболнинг жадаллик билан ривожланиб бораётгани, мухлисларга янада сифатли футбол тақдим этиш имконияти ошиб бораётганини таъкидлади. Табиийки, футболнинг янада жозибалироқ бўлишида ҳакамларнинг ўрни беқиёс бўлишига алоҳида урғу берилди. ФИФА ҳам ҳакамлик борасида катта янгиликларга қўл ураётгани бежиз эмаслиги таъкидланди. Шу сабабдан CAFA ҳакамликка жиддий эътибор бериб, унинг ривожланиши йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани билдирилди.



Семинар давомида ҳакамлар ўйин қоидалари юзасидан назарий тест ва видео тест топширишди. Шунингдек, ОФК инструкторлари томонидан ўйиндан ташқари ҳолат, тактик фоллар мавзуларида назарий машғулотлар ташкил этилди.

Қайд этиш керак, ўқув-амалий машғулотларни ўз ичига олган мазкур семинар 29 январгача давом этиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика