RU

Последние новости

11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  3 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  0 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  3 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  4 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  21 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  9 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  10 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14

Томас Дули: "Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа" Новости

Томас Дули: "Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Томас Дули қатнашди.

"Барчага ҳайрли кун. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Ажойиб об ҳаво, ажойиб стадион. Яхши шароитлар, таркибимизда озгина муаммолар бор. Лекин шунга қарамай эртага яхши ўйин кўрсатишга уринамиз", - Томас Дули.

"Эртанги учрашувда бор кучимиз ҳаракат қиламиз ва ғалаба учун курашамиз", - дейди футболчи Хуан Гуирадо.

- Тошкентга барча етакчи футболчиларни олиб кела олдингизми?

- Йўқотишлар бор. Лекин етакчиларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор. Эртага уларга ишонч билдираман.

- Ўзбекистонга қарши баҳсда қандай натижага умид қиласиз?

- Мен одатда орзу қиладиган эмас реалист инсонман. Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа. Гуруҳимиз ҳам жуда кучли ҳисобланади. Ҳар бир ўйиничимиз эртага бор имкониятини ишга солади. 24 соат давомида КХДРга учдик, Баҳрайнга 20 соат парвоз қилдик. Эртага ютамиз деб ваъда бера олмайман. Лекин охиригача курашамиз.


- Сиз бугун "Биз ишонамиз" ("We Believe") деб ёзилган футболкада келдингиз. Нимага ишонасиз?

- Биз ишонамизки Филиппин келажакда Осиёда футболи ривожланган мамлакат бўлишига ишонаман. Филиппин аҳолиси ҳали жуда ҳам ёш. Бу ерда футбол ривожланиб бормоқда. Айни пайтда баскетбол энг оммабоп спорт тури. Лекин унда барча ўйнай олмайди. Футболда эса бўйинг баланд, гавданг катта бўлиши шарт эмас. 70 фоиздан ортиқ аҳолимиз камбағалликда яшамоқда. Футбол орқали жаҳонга чиқишга ва Филиппин мамлакати ўзини кўрсатишга ишонаман. Бундан ташқари яқин орада илк бор Осиё Кубогига чиқишга уринамиз. 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашида янада яхши қатнашмоқчимиз. 

- Ўзбекистон терма жамоасини гуруҳдаги энг кучли рақиб деб атадингиз. Ўзбекистоннинг кучи айнан нимада?

-  Ўзбекистон барча жабҳада жисмоний тайёргарлик, техник тайёргарлик борасида Осиёда кўплаб жамоалардан устун. ФИФА рейтинги ўзидан ўзи бундай тузилмайди. Бунга ўзига хос сабаб бор. Филиппиндаги ўйинни олсак, 1:5 ҳисобидаги мағлубият мен учун катта сюрприз бўлган. Тезкор гол ўтказиб юборганимизда барча режаларимиз бузилиб кетди, иккинчи голни ўтказганимиздан кейин кучли рақибга қарши баҳсда ўзингизга келиб олиш жуда қийин бўлади. Ўзбекистонда Украина, Россия ва бошқа лигаларда ўйнайдиган футболчилар бор. Бизда бундай катта футболчилар йўқ.

- Ўзбекистоннинг кучсиз жиҳатлари борми?

- Ўзбекистоннинг кучсиз жиҳатлари бор лекин улардан фойдаланиш жуда қийин. Агар биз Германия терма жамоаси бўлганимизда кучсиз томонларидан фойдаланган бўлардик. Аммо футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Германия Бразилияни 7:1 ҳисобида енггани бунга яққол мисол.Ўзбекистон терма жамоаси Филиппинда жуда қийин шароитда ўйнаганди. Бизнинг иқлимимиз бундай эмас. Эртага ажойиб ҳавода футбол ўйнаймиз.

- Кўп футболчилар йўқлигини инобатга олсак жамоадаги кайфият қандай?

Хуан Гуирадо: - Тайёргарлик ва кайфият жуда яхши. Ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Жамоадаги қолган футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишади. 

Эртанги ўйинда имконият борича ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг имкониятларимиз жудаям паст. Аммо айтганимдек футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг ишини қийинлаштирмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика