RU

Последние новости

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  12 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  9 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз! Новости

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз!

"Пахтакор" афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"Пахтакор" таркибида СССР чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол муаллифи бўлган ҳужумчи фаолиятини фақат жамоа сафида ўтказгани эътиборга молик. У 1967-79 йиллар мобайнида, кетма-кет 13 мавсум "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бир қатор ажойиб ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, чиройли ҳаракатлари, ажойиб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1979 йил жамоа авиаҳалокатга учрагач, у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бугунги кунда Тўлаган Ўлмасович "Пахтакор" ва Ўзбекистон футболида фахрийлар томонидан уюштириладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга "Пахтакор" жамоаси анъаналари, собиқ футболчилар ҳақида тушунчаларни сингдириш билан машғул. Майдонда бўлмаса ҳам барибир футбол ичида жуда фаол. Туғилган куни билан Тўлаган Исоқовни табриклаб, унга саломатлик, бахт ва амалга ошираётган ишларида янада муваффақият тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак, Тўлаган Ўлмасович!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика