RU

Последние новости

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  8 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди Новости

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди

Ҳозиргина Беларусь пойтахти Минск шаҳрида U-17 жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган "Кубок Развития-2020" мусобақасида Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Финландияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйинга қадар икки терма жамоа ҳам 1 ва 2-турларда мезбон ҳамда Бельгия терма жамоаларига имкониятни бой берган эдилар. 

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учун бу турнир катта амалиётни ўтаб берди. Афсуки Бельгия, Беларусь ва Финландия U-17 жамоалари ўрин олган гуруҳда вакилларимиз 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрадилар.

Қўшниларимиз эса Исроил, Грузия ва Исландия терма жамоалари жой олган гуруҳнинг сўнгги турида Грузияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Уларнинг бахтига гуруҳ пешқадами Исроил кутилмаганда Исландия ўсмирларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

"А" гуруҳи финалчиси бироздан сўнг бошланадиган Бельгия ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади. 


Видео: Ўзбекистон - Беларусь (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Бельгия (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Финландия (тўлиқ учрашув)

Энди Азамат Абдураимов бошқарувидаги терма жамоамиз "Б" гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган Исландия ўсмирларига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Фото: www.footbik.by

Рейтинг: -113   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика