RU

Последние новости

08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  5 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  15

Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди" Новости

Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ушбу учрашув олдидан Тожикистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, Душанбенинг “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Алишер Ўзбекистонга хуш келибсиз. Йўлда қийинчиликлар бўлмадими?
- Раҳмат. Пандемия сабабли авиақатновлар тўхтаган. Шунга қарамай автобусда яхши етиб келдик. Чегарада бизни яхши кутиб олишди ва ниҳоят Тошкентга етиб келдик.

- Бўлажак ўртоқлик учрашуви олдидан фикрларингиз қандай? Терма жамоангиз қандай тайёргарлик кўрди?
- Ўзбекистон терма жамоасида истеъдодли футболчилар кўп. Жамоани яхши ўргандик. Бундай рақибларга қарши ўйнаш ёқимли. Тошкентга яхши ўйин кўрсатиш учун келдик. Умид қиламан-ки, бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз.

- Ўзбекистонда “Истиқлол” клуби футболчиси Эҳсони Пайшанбе Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига трансфер қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу трансфер ҳақида нима дея оласиз ва собиқ жамоадошингизнинг Ўзбекистондаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Эҳсони учун жуда хурсандман. “Навбаҳор” жуда яхши трансферни амалга оширди.  Ёш бўлишига қарамай у жуда истеъдодли футболчи. Навбаҳор таркибини янада кучайтиришга,ғалабаларига ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Ўйлайманки, у ҳаммасини уддалайди.



Дилдора Холбаева суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика