RU

Последние новости

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Марказий Осиё дербисида ўзбекистонлик мутахассис россиялик мураббийни доғда қолдирди Новости

Марказий Осиё дербисида ўзбекистонлик мутахассис россиялик мураббийни доғда қолдирди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 1-тур доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувида мезбонлар ғалаба қозонди.

Таджикистан

Алишер Джалилов - 41'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа F . Тур 1

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Завершен

Киргизия

Стадион: 17800 зрителей

45'
90'
41'  Алишер Джалилов
87'  Манучехр Джалилов (Шериддин Бобоев)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Парвизджон Умарбаев (Комрон Турсунов)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Азамат Байматов
46'  Akhlidin Israilov (Турсунали Рустамов)
69'  Бахтияр Дуйшобеков (Abai Bokoleev)
71'  Тамирлан Козубаев
75'  Фархад Мусабеков (Алимардон Шукуров)


Учрашувни агрессив ўйин билан бошлаган Қирғизистон терма жамоаси дастлаб стандарт вазиятларига эга бўлди. Хавфли чиққан мазкур жарима зарбаларини муваффақиятли якунлайдиган футболчи топилмади. Шундан сўнг мезбонлар ўз ўйин услубларига мувофиқ тўп назоратини қўлга олган ҳолда комбинацион ўйин қуришни бошлашди. Қисқа узатмалар орқали ҳужумга ўтишни бошлаган Тожикистон меҳмонлар ҳимоясини доимий босимда ушлаб туришга киришишди. Натижада кетма-кет содир этилган ҳужумлар ниҳоятда хавфли ва кескин кўриниш олди. Дастлаб Эҳсони Пайшанбе, кейинчалик Муҳаммаджон Рахимовнинг жуда хавфли зарбаларини қайтариб, жамоаси жонига оро кирган Павел Матяш биринчи бўлим якунига қадар яна икки бор дарвозасини муқаррар голлардан қутқарди. Айниқса яккама-якка вазиятга чиққан Парвиз Умарбоевнинг зарбасини, бироз ўтиб эса жаримадан йўлланган кучли зарбани қайтарган Матяш яна вазият қаҳрамонига айланди. Бу орада эса Қирғизистон ҳам тезкор қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятлари орқали рақиб дарвозаси томон хавф солиб турди. Айниқса Мирлан Мурзаевнинг яккама-якка вазиятда берган зарбаси дарвоза устунига тегиб меҳмонлар қувончини бир уйғотиб юборган бўлса, мезбонлар мухлисларини катта ҳаяжонда ушлади.


Бир қарашда биринчи бўлим Матяшнинг қаҳрамонлиги эвазига дуранг натижаси билан тугайдигандек таассурот қолдираётганди. Бироқ бунга Тожикистон таркибида инсайд ролида, яъни ҳужумчи ортида ўйнаган хавбек Алишер Жалилов кўнмади. Чиройли ижро этилган комбинацион ҳужум Алишер Жалиловнинг аниқ зарбаси билан якунланиб, стадионга ташриф буюрган мухлислар юзида қувонч пайдо қилди. Шу тариқа мезбонлар устунлиги остида ўтган биринчи бўлим Тожикистон фойдасига тугади. 


Ҳозирча танаффус.


Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар ҳужумкор ва тажовузкор футбол гувоҳига айланишди. Ўйин тизгини мезбонлар қўлида бўлди. Натижадан келиб чиқиб ҳаракат қилган Тожикистон иккинчи бўлимда мудофаа чизиғида тартибли ўйнади. Қирғизистоннинг ҳужумдаги уринишлари эса бесамар кетди. Қайд этиш керакки, Павел Матяшнинг жонбозлиги ва қатор сейвлари туфайли иккинчи таймда Қирғизистондан ўз дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади. Учрашувда энг фаол ва ёрқин ўйнаган, жамоасининг ғалаба тўпи муаллифига айланган Алишер Жалилов ўйинда дубль ёки хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди. Бироқ ҳали айтганимиздек, Матяш бугун ҳақиқий қаҳрамонларга хос равишда қўлқопларини кийганини намойиш этди. 


Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев қўл остида қўшни Тожикистон бошқа бир кўшниларимиз Қирғизистон устидан минимал, лекин ўйин тарафлама ишончли ғалабани қўлга киритиб, ЖЧ-2022 саралаш босқичини ғалаба билан бошлашди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи, "F" гуруҳи.

1-тур.

5 сентябрь, пайшанба.

Тожикистон - Қирғизистон 1:0

Душанбе, "Варзишгоҳи Маркази" стадиони.

Гол: Алишер Джалилов - 42'.

Ҳакамлар: Адҳам Моҳаммад Махадмеҳ (Иордания).

Назоратчи: Кадхум Ауда Лазим Аль-Саеди (Ироқ)

Комиссар: Бачир Чафик Абдул Халек (Ливан).

Тожикистон - 1.Рустам Ятимов, 4.Хуршед Бекназаров, 5.Искандар Жалилов, 6.Давронжон Эргашев, 7.Парвизжон Умарбоев, 10.Алишер Халилов, 11.Муҳаммаджон Рахимов, 17.Пайшанбе Эҳсони, 19.Адҳам Назаров (сардор), 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Халилов.

Захира: 23.Дилшод Додобоев, 2.Манучер Сафаров, 3.Давлатмир Табрези, 8.Караматулло Саидов, 9.Шарофжон Солиҳов, 12.Жаҳонгир Эргашев, 13.Зоир Жўрабоев, 14.Шериддин Бобоев, 15.Илҳом Баратов, 16.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 18.Камрон Турсунов, 22.Отабек Каримов.

Қирғизистон - 1.Павел Матяш, 3.Тамирлан Козубаев, 7.Азамат Байматов, 9.Эдгар Бернхардт (сардор), 10.Мирлан Мурзаев, 11.Бекжон Сагинбаев, Қайрат Зиргалбек, 19.Виталий Люкс, 20.Бахтиёр Дуишобеков, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Аҳлидин Исраилов.

Захира: 13.Қутман Қадирбеков, 16.Валери Кашуба, 2.Александр Мишченко, 4.Мустафо Юсупов, 5.Андрей Долженко, 8.Абай Боколеев, 12.Одилжон Абдурахмонов, 14.Эрнст Батирканов, 15.Муролимжон Аҳмедов, 17.Турсунали Рустамов, 22.Алимардон Шукуров.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика