RU

Последние новости

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдан жой олдик, аммо ватанимиз шаъни учун муносиб курашамиз" Новости

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдан жой олдик, аммо ватанимиз шаъни учун муносиб курашамиз"

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Пайрав Воҳидов мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Тожикистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги қандай ўтди?

- Уч босқичли тайёргарлик жараёнини ўтказдик. Дастлаб, Тошкентда "Мираброр Усмонов хотира турнири"да иштирок этдик. Иккинчи босқични эса, Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказдик ва Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Сўнгги босқичда эса, Душанбеда Нидерландия ва Испанияга қарши ўйнадик. Жамоа қандай ҳолатда эканлигини 1-турдан кейин билиб оламиз.

- Дастлабки рақиб Марокаш терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Рақибимиз жуда кучли эканлигини биламиз. Марокаш сўнгги йилларда "фантастик" ўйин намойиш этмоқда. Жамоа 2021 йилдан буён бор-йўғи бир маротаба мағлубиятга учради. Биринчи учрашув жуда муҳим. Биз ўз тарихимизда биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз. Биринчи турда муносиб ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда-жуда қийин гуруҳдан жой олдик. Панама - Конкакаф ғолиби, Марокаш - Африка чемпиони ва Португалия Жаҳон чемпиони. Бундай гуруҳда фақатгина курашиш керак. Ватанимиз шаъни учун муносиб ўйин кўрсатишимиз керак.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси биринчи тур учрашувини Марокашга қарши ўтказади. Учрашув 16 сентябрь куни, соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика