RU

Последние новости

22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  0 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  7 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  29 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  3 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  4

Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт: "Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз" Новости

Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт: "Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт ва жамоа дарвозабони Рустам Ятимов Осиё Кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қатарга қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Қатарга қарши ўйин олдидан фикрингиз қандай?

- Олдинги сафар матбуот анжуманида барчага қўл бериб чиққанимга ОАВ бундай реакция қилишини кутмагандим. Мен учун бу оддий ҳолат, ҳар сафар шундай қилиб ўрганганман. Биз барчани ҳурмат қиламиз. Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогида эканидан бахтли. ОАВ вакиллари ҳам бу ерда ўз ишларини қилишмоқда. Футбол инсонларни бирлаштиради. Энг муҳими шу. Эртага Қатарга қарши бор кучимизни ишга соламиз. ОФК ва Қатар мусобақани мукаммал тарзда ўтказишмоқда. Қатар аҳолиси бизга дўстона муносабатда бўляпти. Эртага 90 дақиқага барчасини унутиб турамиз. Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз. Стадион тўла бўлади ва улар катта эҳтимол билан бизга мухлислик қилишмайди. Ўйин якунида баъзи мухлислар меҳрини қозониш насиб қилар, балки.

- Рустам Ятимовнинг ўйиндан олдинги фикрлари қандай?

- Ўйинга келсак, Қатар яхши шаклланган жамоа. Қоғозда улар кучлироқ кўриниши мумкин, аммо майдонга тушгандан сўнг имкониятлар тенг бўлади. Қийин ўйинга тайёрланамиз ва ижобий натижага умид қиламиз.

- Жаноб мураббий, мамлакатим ҳақида илиқ фикрлар билдирганингиз учун раҳмат. Сизда кучли жамоа бор. Амалдаги Осиё кубоги ғолиби бўлган Қатар терма жамоасига қарши ўйинга қандай қараяпсиз?

- Жавобни ўзингиз бердингиз. Қатар амалдаги чемпион. Сизлар учун бу ўйинда ғалаба қозониш шарт бўлади. Биз учун эса бир очко ҳам яхши натижа. Балки, катта сенсация қайд этармиз. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Мен учун энг муҳими натижа эмас, биз қандай ўйин кўрсатишимиздир. Хитойга қарши ўзимизга катта ишонч билан ўйнадик. Эртага мухлислар фактори Қатар томонда бўлади, аммо ўйин охирида биз ҳурматга сазовор эканимизни кўрсатамиз. Энг камида бир очко олишни мақсад қилганмиз.

- Биринчи ўйинда Тожикистон ташаббусни қўлга олди ва рақиб кучли бўлишига қарамай ҳужумлар ташкил этди. Эртага ҳам бу ишни такрорлашга ҳаракат қиласизми?

- Сизга ростини айтаман. Ҳимоявий ўйнаш тожикистонлик инсонларнинг характери эмас. Ҳар бир миллатнинг ўз характери, менталитети бор. Қатарга қарши ҳам ўз футболимизни кўрсатишга уриниб кўрамиз. Қатар Хитойдан анча кучлироқ. Эртага биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Мақсад - чиройли футбол ўйнаш. Мабодо Қатар тезкор гол кирита олмаса, уларнинг ўйинга ёндашувини кўриш қизиқ бўлади. Гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо улар ҳам бизни ҳурмат қилишлари керак.

- Рустам, Хитойга қарши ўйинда гол ўтказмадингиз ва жамоанг дуранг қайд этди. Бу натижадан сўнг жамоа руҳияти қандай ўзгарди?

- Ижобий натижалардан кейин қайта тикланиш жараёни жуда осон кечади. Ҳамма яхши кайфиятда бўлади. Шу сабаб ҳам яхши кайфиятда ўйинга тайёрланяпмиз.

- Жаноб мураббий, Акром Афиф каби ўйинчиларга қарши қандай ҳаракат қилишни режалаштиргансиз?

- Афиф жуда зўр ўйинчи. Унинг характери менга жуда ёқади. Қийин бўлади, аммо Акром Афифга қарши ўйнашни йигитларим уддалашади деб ўйлайман. Афиф 100% Европада ўйнаши мумкин бўлган футболчи ҳисобланади. Тўғриси, мен Қатарга кўп аҳамият бермаяпман. Агар уларга кўпроқ эътибор бериб юборсам, менда бош оғриқ кўпаяди. Чунки уларда жуда кўп яхши ўйинчилар бор. Шу сабаб ҳам ўзимдаги ўйинчиларга бор эътиборимни қаратаман.

- Охирги ўйинда жуда яхши ҳаракат қилдингиз. Ягона камчилик бу гол кирита олмаганингиз бўлди. Кейинги ўйинда шу масала бўйича бирор ечимингиз борми?

- Албатта, менда режа бор, аммо буни ҳозир айта олмайман. Хитойга қарши ўйин натижасидан унчалик ҳам қониқмадим. Очко олганимиз яхши, аммо 2:2 ёки 3:3 ҳисоби яхшироқ бўларди. Мен гол хоҳлагандим. Балки, Тожикистон тарихидаги биринчи голни Қатар терма жамоасига қарши киритармиз. Ким буни иложсиз дея олади? Бизда доим орзулар бўлиши керак. Ҳаётимиздаги барча катта ишлар кичик орзулардан бошланган. Бизнинг ҳозирги орзумиз - кейинги босқичга чиқиш. Эртага Қатарга қарши Осиё кубоклари тарихидаги биринчи голимизни уриш ва сенсация қайд этишни мақсад қилганмиз. Қолганига, дарвозабонимиз жавобгар. Гол ўтказмасак, биз ғалаба қозонамиз. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика