RU

Последние новости

16:00Суперлига. Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта гол киритиб, "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди  41 15:39Баҳодир Аҳмедов: "Ўзбекистонга юлдузлар ташрифи кўпайса, футзал янада ривожланади"  0 15:30А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:11Саудия Арабистони клуби Салоҳ билан музокаралар олиб бормоқда, ушбу клубга ван Дейк ҳам қизиқ  1 14:00Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"  3 13:40Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди"  1 13:37Алонсо Бундеслигадаги 68% ўйинни ютди. Фақатгина Пеп, Флик ва Анчелоттида кўрсаткич ундан яхшироқ  4 13:15Бектемир Абдуманнонов: "Бу ғалабани раҳматли бувимга бағишлайман"  1 12:21Ўзбекистон кубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:56"Месси ПСЖда вазият расво бўлганини айтди". "Шарлотт" собиқ ўйинчиси Лионель билан суҳбат ҳақида  11 11:24"Реал" собиқ хавбеки Гаго топ-клуб бош мураббийига айланади  0 10:47Кечаги учрашувда "Ливерпуль"нинг бир йўлла икки нафар асосий таркиб футболчиси жароҳат олди  2 10:10Ортиқча баҳоланган футболчилар рўйхати тузиб чиқилди  9 09:33Салоҳ учун асосий даъвогар жамоа маълум  0 09:00Саудия чемпионати. "Ал Наср" - "Ал Оруба" 3:0, Манеда дубл Роналдуда 1+1  0

Тоҳир Шамситдинов: "Ҳаммадан узр сўрайман"! Новости

Тоҳир Шамситдинов: "Ҳаммадан узр сўрайман"!

Жанубий Корея ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг 87-дақиқасида Тоҳир Шамситдиновнинг ҳаракатлари жаҳон ОАВ томонидан ҳам кескин танқидларга дуч келди.
Кеча Тошкентга қайтган футболчи собиқ жамоадошлари Абдул Азиз Юсупов ва Жалолиддин Саидов билан бирга сайтимиз офисига ташриф буюрди. Кутилмаган ташрифнинг мақсадини тушунгандек эдик.

"Олдингизга келишдан асосий мақсад, бўлиб ўтган иш учун барча-барчадан узр сўраш. Нотўғри ҳаракат қилдим, нима бўлган тақдирда ҳам ўзимни босиб олишим керак эди. Ўтган йили БААда бўлиб ўтган йиғин чоғида жароҳат олгандим, қийинчилик билан даволанганим учун бўлса керак, ўйин давомида бир неча вазиятларда жароҳат олган оёғимга зарба қабул қилдим. Аввалги жароҳатим кўзимга кўриниб кетдими, ўйинда асабийлаша бошладим. Ундан кейин ҳарчанд уринмайлик, ўйинда ташаббусга эришаётган бўлсак-да, аммо омадимиз келмади. Жалол "қизил" олганидан сўнг асабларим янада таранглашди. Ўша вазиятга келсак, сал аввалги ҳолатнинг видеосини кўрсатишмаган экан. 2-рақамдаги ҳимоячи аввалига мени босиб кетди. Кейин турдим ва маълум сонияларда нима бўлганини ўзим ҳам билмайман", - дейди Шамситдинов.

- Ўша вазиятда ўзингизни ушлашингиз ҳам мумкинмиди?
- У вазиятда нима қилганимни ўзим кейин кўрдим. 4 сония нима бўлганини билмайман. Бир пайт жамоамиз шифокори келиб, "Тоҳир, нима қилдинг?" дейди, нима деб жавоб беришни ҳам билмайман.

- Иккита қизил карточкадан келиб чиқсак, деярли барча жамоада тартиб-интизом йўқ деган фикрга келяпти...

- Бу билан мен мураббийимизнинг ҳам юзини ерга қаратиб қўйдим. Биринчи "қизил"да Жалол анча аввал сакраб бўлганди. Кейин кореялик футболчи келиб бошини тиқди. Рақибимиз бу ерда ўзини хавфга қўйди. Ўзим ҳақимда айтдим. Ҳар сафар ўйин олдидан мураббийлар штаби намунали ўйин кўрсатишимизни айтиб келишади. Менинг ҳаракатим уларнинг ҳам шаънига доғ туширганидан афсусдаман.

- Корейс ОАВ томонидан ҳам кескин танқидга олиняпсиз...
- Хабарим бор. Ўйиндан кейин меҳмонхонада Шим Санг Минни кўриб қолдим ва унга қўл бериб узр сўрадим. Ҳамкасбим мени тўғри тушунгандек бўлди.

- Шунга ўхшаш ҳаракат учун Андрей Фёдоров ва Неъматулло Қуттибоев 2 йиллик дисквалификацияга учраган эди. ЎФФнинг чорасига тайёрмисиз?

- Тайёрман! Фақат мени кечиришса бўлгани. Бунинг учун ҳаммадан кечирим сўрашга тайёрман. Оила боқувчиси сифатида қилган ишимдан пушаймонман. Мен ҳозир нафақат терма жамоамизни, балки оиламизни ҳам қийин аҳволга солиб қўйганман. Фаолиятимда қайтиб бундай иш қилмасликка ваъда бераман, ундан ташқари бу қилмиш кўзимни ҳам очди.

Айни пайтда ЎФФ ҳимоячига нисбатан қандай чора кўрганлиги тўғрида якуний тўхтамга келмади. Бу ҳақда ЎФФнинг расмий сайти чора кўрилиши билан бу ҳақда расман эълон қилинишини айтиб ўтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика