RU

Последние новости

22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  151 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  13 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  65 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Тоҳир Кападзе: "Кетма-кет дуранглардан фожиа ясаш керак эмас" Новости

Тоҳир Кападзе: "Кетма-кет дуранглардан фожиа ясаш керак эмас"

Биринчи лиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бундёкор-2" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзе учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта "Бунёдкор-2" қарши баҳсга фақат ғалаба учун тушгандик. Чунки мақсадимиз олий лигага чиқиш. Шундай экан ҳар бир турда уч очко учун курашмоқ лозим. Лекин кеча "Бунёдкор-2" билан учрашувда ҳам икки очко йўқотдик. Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Шогирдларим ютиш учун қўплаб қулай вазиятларни яратди. Аммо улардан унумли фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Рақиб жамоа ҳам чакки эмас. Таркибида ёшлар терма жамоасига номзод бир қатор ўйинчилар тўп тепмоқда. Бу жамоани ўйини менга ёқди. Майдон холатининг ҳозирча яхши эмаслиги ҳам салбий таъсир ўтказди. Биз учун мавсум энди бошланди. Ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Мен бунга ишонаман. Ўз ҳар мавсум бошида шундай кутилмаган натижалар қайд этилиб келади. Хусусан ушбу турда Тошкентда "Косонсой"нинг "НБУ-Осиё" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Ундан ташқари "Хотира-79" ҳам "Оқ-тепа"ни мағлуб этиб турганда, учрашувнинг охирги 5 дақиқасида иккита гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонишини олайлик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.  

- 2-турда ўз майдонимизда "Локомотив-БФК"га қарши ўйинда ҳам дуранг қайд этганимиз йигитларга руҳий таъсир ўтказмасдан қолмади. Кетма-кет дуранглардан ортиқча фожиа ясаш керак эмас. Чунки футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Бизку дуранг ўйнадик. Бу Кубок ўйини дегани эмас, эртагаёқ иштирокни тўхтатгани. Чемпионат узоқ давом этади. Аслида ҳар мавсум бошида шундай бўлади. Чемпионатнинг 5-6 тури қандайдир ҳаяжон ва бошқа сабабларга кўра кутилган ўйинни кўрсатиш қийин бўлади. Шундан сўнг эса ҳаммаси изига тушади. Демоқчиманки, бу вақтинчалик холат. Йил бошида олдимизга элитага чиқиш вазифа қўйилган. Буни бажариш йўлида охиригача курашамиз.

- Про лицензиясига ўқиётгандим. Шу охирги икки ўйинда айнан ўқиш сабабли жамоада кўп вақт бўла олмадим. "Локомотив-БФК"га қарши баҳсга ўша куни етиб бордим. "Бунёдкор-2" билан эса учрашувдан бир кун олдин боргандим. Бу ҳам кишини чалғитиш билан бирга толиқтириб қўйиши турган гап. Ўқиш ҳам керак. Бугун мана Про лицензияси учун диссертация йўқладик. Тегишли лицензияга эга бўлдик. Энди бор эътиборимизни клубдаги ишга қаратамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика