RU

Последние новости

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  73 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Титанлар тўқнашувида камбек кўрамизми? Новости

Титанлар тўқнашувида камбек кўрамизми?

Тунда «Бавария» Мюнҳенда ПСЖни синовдан ўтказади. Илк учрашувда «Бавария» меҳмонда минимал ҳисобда зафар қучганди.

Интрига максимал, фаворит йўқ ва якунда ҳар нарса бўлиши мумкин бўлган баҳс, қисқа қилиб айтганда катта болаларнинг катта ўйини. Тунда “Аллианс арена”га кимнинг кўз ёшлари тўкилади? Саволга жавобни бир неча соатлардан сўнг билиб оламиз.

Эҳтимолий истеъфо.

Баҳс натижаси икки томон учун ҳам ўта аҳамиятли. Мураббийларнинг курсиси қимирлаб қолганига анча бўлган. «Бавария» ҳам ПСЖ ҳам ички чемпионатда муаммоларга учраяпти. Баҳс натижаси қандай бўлиши эътибори билан ўйиндан сўнг истеъфо бўлиб қолиши ҳам мумкин. Галтенинг қулоғи қизишни бошлади. Яна бир фактор якунда қайсидир томон плей-оффнинг илк раундида юришини тўхтатади, бу эса раҳбарият ва мухлислар томонидан осон ҳазм қилинмайди.

Қирол ва шаҳзоданинг кейинги тақдири.


Париж етакчиларининг жамоада қолиши шу ўйинга боғлиқ. Мессининг шартнома муддати якунланмоқда, футболчининг ПСЖдан кетиши, янги шартнома тузилмаслиги ҳақида миш-мишлар юрибди. Агар, агарларнинг ичида “жамоа Чемпионлар Лигасини тарк этса” деган жойи ҳам бор. Килиан билан ҳам шунга ўхшаш вазият. Мбаппенинг раҳбарият билан келишувида титуллар банди ҳам борлигига ишончим комил. Хусусан кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси бўйича алоҳида қисмлар бор бўлса керак (катта эҳтимол). Сўнгги пайтларда ОАВда французнинг «Реал»га ўтиши борасидаги хабарларда ҳам ҳақиқат борлиги кўриниб турибди (Переснинг нимтабассумини эслаймиз).

Тахминий ўйин картинаси.

Илк учрашувни ёдга оламиз. Парижда немислар 70 дақиқа доминантлик қилишганди (Мбаппе ўйинга тушкунига қадар) кейин шаҳзода жангга ташлангач кучлар тенглашганди. Мбаппе бу сафар ўйинни асосий таркибда бошласа бошқачароқ ўйинга гувоҳ бўламиз (бу ҳақда пастроқда батафсил). Биласиз УЭФА сафардаги гол қийматини бекор қилган, шу фактор мезбонларни хотиржамликка чорласа не ажаб. Галте илк баҳсдан фарқли бу сафар ҳужумкор ўйин услубини танласа керак (бунга мажбур). Бошқа томондан «Бавария» мухлислар кўз ўнгида ҳимояда ётишга ҳаққи йўқ. тахминимча ўйин бўлак-бўлакларга бўлиниб кетади. Устунлик томонлар ўртасида алмашиниб туради. Катта ўйинлар тақдирини кичик эпизодлар ҳал қилиб келган.

Мбаппе фактори.


Килиан айни пайтда дунёда исталган ҳимоя қўрғонини парчалай оладиган ягона футболчи. Мбаппе жамоаси чўкиб, ҳеч нима ўхшамаётган пайтларда рақибга бир ўзи қарши тура оладиган йигит. ЖЧ финали ва Чемпионлар Лигаси ўткан мавсумида “Реал Мадрид”га қарши ўйинлар бунга ёрқин далил. Нагелсман французга қарши персонал тайинлаши ҳам мумкин, аммо осон бўлмайди.

Статистика.

Жамоалар бунга қадар йирик турнирларда 12 бор тўқнаш келишган. Қизиғи, бирор марта дуранг қайд этилмаган. Ғалабалар бўйича мутлақ тенглик, жамоалар ҳисобида 6 тадан ғалаба бор. Сўнгги  5 тўқнашувнинг 4 тасида «Бавария» зафар қучган бўлса ва фақат 1 маротаба французларнинг қўли баланд келган. Рақамлардан кўриниб турибдики, «Бавария» ПСЖ учун ноқулай рақиб.

Йўқотишлар.


Мезбонлардан Нойер (жароҳат), Лукас Эрнандес (жароҳат) ва Бенжамин Павар (дисквалификация) ўтказиб юборади. ПСЖдан Неймар, Кимпембе, Ренато Санчес жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олишмайди. Ашраф Ҳакими, Маркинёс ва Мукиеле сўроқ остида (футболчиларда кичик жароҳат бор). Ўйлашимча, Неймарнинг йўқлиги бу сафар ПСЖ зарарига ишламайди.

Тахминий таркиблар.


Ўйинни италиялик рефере Даниел Орсато бошқариб боради. Баҳс тунги 01:00 да бошланади.

 

Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика