RU

Последние новости

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

"Тишсиз бўри" ёхуд ҳужумчилар қачон гол урасиз? Новости

"Тишсиз бўри" ёхуд ҳужумчилар қачон гол урасиз?

ФИФА кунлари боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб Суперлига мавзусидаги таҳлилий мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

Бугун ҳужумчилар ҳақида тўхталишни лозим топдик. Гол ураётган ҳужумчиларга ўз вазифаларини бажаришларини тилаган ҳолда, ҳозирга қадар дарвозаларга йўл топишни уддасидан чиқа олмаган форвардлар ҳақида гаплашамиз. 

Забиҳилло Ўринбоев ("Навбаҳор")

2021 йил Суперлигада:17та ўйин

Дақиқаси: 894

Охирги маротаба урган голи: 20.11.2020 23-тур, "Сурхон" - "Навбаҳор" 0:1

Ўз вақтида ёшлар ва олимпия терма жамоаларида кўплаб голларга муаллифлик қилган Забиҳилло Ўринбоев нима учундир клуб миқёсида буни намойиш қилишга қийналмоқда. Ўтган мавсумдан бери "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи бу йил Суперлигада ҳали гол уришни уддасидан чиқмади. "Лочинлар" сафида у сўнгги бор Суперлигада 2020 йил "Сурхон" дарвозасига йўл топганди. Балки ушбу ҳолат уни ўзини ҳам ҳавотирга солаётгандир. 


Баҳодир Насимов ("Сўғдиёна")

2021 йил Суперлигада: 13та ўйин

Дақиқаси:386 

Охирги маротаба урган голи: 20.11.2020 23-тур, "Сўғдиёна" - "Насаф" 3:1

Тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимовнинг фаолиятида сўнгги йилларда пасайиш кузатилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Футболчи жорий йил ҳали голлари ҳисобни очишга улгургани йўқ. "Сўғдиёна" либосида у охирги маротаба ўтган мавсумнинг якунида "Насаф" дарвозасига гол урганди. Унинг тажрибасига шубҳа қилмаймиз. Балки яна сўнгги турларга келиб мазкур анъанага барҳам берар. Буни эса вақт кўрсатади. 


Зафар Полвонов (АГМК)

2021 йил Суперлигада: 15

Дақиқаси: 341

Охирги маротаба урган голи: 17.10.2020, 19-тур, "Машъал" - АГМК 0:2

АГМКнинг фахрий футболчисига айланиб бораётган Зафар Полвоновга ҳам бу мавсум Суперлигада гол уриш ҳали насиб қилмади. Эътиборлиси форвард ОЧЛ гуруҳ босқичида 5та ўйинда майдонга тушиб 4та голга муаллифлик қилди. 


Андрия Калудерович ("Насаф")

2021 йил Суперлига иккинчи даврада: 8та ўйин

Дақиқаси: 302 

Иккинчи даврада ҳужум чизиғини кучайтириш учун таклиф қилинган Андрия Калудерович ҳозирча фақат Ўзбекистон кубогида "Металлург"га тўп киритди. Суперлигада эса бундай вазифани бажариш бироз қийин кечмоқда. Асосий таркибда Ҳусайн Норчаевга рақобатда ютқазаётган сербиялик футболчи балки, қолган ўйинларда ўзини кўрсатар. 


Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ("Навбаҳор")

2021 йил Суперлигада: 10та ўйин

Дақиқаси: 269

Охирги маротаба Суперлигада: 2019 йил "Пахтакор" либосида, 13-тур, "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:2 

Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамизда ўзини кўрсатган Шоҳур Маҳмудхожиевдан кўп нарса кутилганди. Лекин "Пахтакор"нинг захирасида қолди. Натижада ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Навбаҳор"га ижарага берилди. Форвард аввалги мавсум Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Насаф" дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилиб стадионни ларзага келтиргани ёдингизда бўлса керак. Бу йилдан эса у тўлиқ "лочинлар" аъзосига айланди. Бироқ ҳозирга қадар рақиблар дарвозасини ишғол қила олганича йўқ. 


Аслида ярим ҳимоячи ва қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепиб келган Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи даврада "Турон"га ўтгач ҳужумчи сифатида ҳаракат қила бошлади. Тезкор футболчи яйпанликлар таркибида 9та баҳсда иштирок этди. Айтганимиздек ҳужумчига айлантирилган футболчи ҳозирча рақиблар дарвозабонини ранжита олгани йўқ. Тошпўлатов мухлислар ишончини қозониш учун олдиндаги ҳал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатиши талаб этилади.

Ҳужумчиларимизга кейинги баҳсларда бирдан-бир чиройли голларни уриб мухлисларни хурсанд қилишларини тилаб қоламиз. Дўст ачитиб гапирар, душман кулиб. Мақсадимиз эса асло душманлик эмас. Саломат бўлинг!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика