RU

Последние новости

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  6 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  12 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Тимур Садиров: "Финалга Ўзбекистоннинг энг кучли икки жамоаси чиқди" Новости

Тимур Садиров: "Финалга Ўзбекистоннинг энг кучли икки жамоаси чиқди"

Кеча, 12 декабрь куни футзал бўйича XXIII Ўзбекистон миллий чемпионати ярим финал учрашувлари якунига етди.

Унга кўра, амалдаги чемпион АГМК ҳамда "Пахтакор" жамоалари финалга йўл олишди. Иккинчи кунги беллашувда "Насаф"ни 6:3 ҳисобида мағлуб этган "шерлар" ўйинчиси Тимур садировнинг фикрлари билан қизиқдик.

Фото Футзал. "Пахтакор" "Насаф"ни иккинчи баҳсда ҳам енгди ва иккинчи финалчига айланди


- Бугун мухлисларни зериктирмайдиган ўйин бўлди деб ўйлайман. "Насаф" азалдан ноқулай рақиб бўлиб келган. "Насаф"ни ҳисоб қандай бўлмасин охиригача курашадиган жамоалардан бири деб ҳисоблайман. Ўйинда устунлик биз томонда бўлди. Ўйинлар ораси жуда қисқа, шу сабаб кўп жароҳат олганлар бор, жароҳатланганларни тикланишига вақт етмаяпти. Чунки, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Шунга қарамай ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик.

- Нима учун рақиб ўйинчилари билан кўп тортишасиз?
- Ўзингиз биласиз футбол, футзал якка курашларга бой спорт тури. Ҳамма ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Лекин ҳеч ким кимгадир атайин жароҳат етказиш учун тушади деб ўйламайман. Аммо, "қаттиқ" ва қўпол ўйинни фарқига бормайдиган баъзи футзалчилар бор. Демоқчиманки, атайин орқадан ёки қастдан жароҳат етказмоқчи бўлади. Балки, қизишиб рақиблар билан тортишиб кетишимга шу сабабдир.

- Финалда АГМК билан ўйнайсизлар. Финал ҳақида фикрларингиз?
- Финалга ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли иккита жамоаси чиқди деб ўйлайман. Финал курашларга бой кечиши табиий. Мухлисларга ёқадиган финал ўйини бўлади деб ўйлайман.

- АГМКга гуруҳ баҳсларида ютқазгансизлар. Финалда ютишга имкониятилар етадими?
- Ҳа, охирги ўйинда 3:2 ҳисобда ютқазганмиз. Бундай жамоалар билан хатолар қимматга тушади. Қайси жамоа камроқ хато қилса шу жамоа ғолиб бўлади. Ўтган баҳсда ўзимизнинг хатолар туфайли мағлуб бўлгандик. Финалга келадиган бўлсак олмалиқликлар яхши шаклланган. Қолаверса, терма жамоа асосини ҳам шу жамоа ташкил қилади. Агар асосий ўйинчиларимизнинг жароҳатлари туфайли камчилик бўлиб майдонда ҳаракатланишимиз панд бермаса, албатта ғалаба қозона оламиз. Финалда барчамиз фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.


Эслатиб ўтамиз, Тимур кеча бўлиб ўтган иккинчи кунги учрашувда қаршиликлар дарвозасига киритилган олтинчи голга муаллифлик қилди.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика