Тимур Мамасидиқов: "Локомотив"даги иштиёқ биздан икки баробар кучли эди"
18 окт 2022 10:45
Новости
Тимур Мамасидиқов: "Локомотив"даги иштиёқ биздан икки баробар кучли эди"
Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Локомотив" – "Олимпик" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Тимур Мамасидиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз бизга қийинчилик туғдирди. Ҳозир ҳамма жамоалар бизга қарши иккинчи рақамли бўлиб ўйнашяпти. Биз машғулотларда айнан мана шунақа ўйинлар бўйича ҳам ишлаяпмиз.

- Биринчи бўлимда жамоада иштиёқ етишмагандек кўринди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?
- Йўқ, бизда биринчи бўлимда ҳам иштиёқ яхши эди. Лекин улардаги мотивация биздан икки баробар юқори эди. Чунки "Локомотив" ютқазса, пастга қараб тушиб кетаверарди.
- Голни кимга бағишладингиз?
- Оила аъзоларим бугунги ўйинни стадиондан кузатишди ва мен голни уларга бағишлаган холда нишонладим.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии