RU

Последние новости

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  2 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  8 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди" Новости

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли кечди. "Динамо" ҳимояга урғу бериб ҳаракатланишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. 

Қийин учрашув бўлди, чунки рақиб ҳам жисмоний тарафдан яхши ҳолатда эди. 90 дақиқа ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилди. 

Ўйин бошида хато туфайли дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ундан кейин қийин ҳолатга тушдик. Шунга қарамасдан, гол уришга эришдик. Кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Биз яхши ўйнаб, уларга қарши ҳужумда ўйнаш учун деярли имкон қолдирмадик. Бундан ташқари, "Динамо" зарба беришда қийналди.

- "Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров оёқ билан жуда яхши ўйнайдиган посбон ҳисобланади. Бироқ у кетма-кет 2-ўйинда қўпол хатога йўл қўйди ва жамоа шундан сўнг гол ўтказиб юборди. "Олимпик" ўтган ўйинда 5 та гол ургани учун бу билинмаганди, бугун эса яққол сезилди...

- Тўғри айтяпсиз. Худди шундай бўляпти. Эҳтимол, у хотиржам ўйнашга интиляптими, билмадим. У қаттиқроқ тепиши керак эди. Ўхшамай қолди. Қарори тўғри, аммо ижрода хатоликка йўл қўймоқда. Бугунги ҳолат рақибга "совға" бўлиб қолди. 

Ўйлайманки, бу секин-аста ўнгланадиган ҳолат. Бунақаси ҳам учраб туради. У билан гаплашамиз, муҳокама қилиб оламиз. У – сардор, ишончли ўйнаши лозим. Эҳтимол, кейинги сафар бошқа дарвозабонларга имкон берамиз. 

- Ўринбосарлар жамоасини ҳам ўзингиз бошқаряпсиз. Саволим: Асосий жамоада неча дақиқа ўйнаган футболчини эртаси куни ўйнатмайсиз?

- Агар 45 дақиқа ўйнаган бўлса, ўйнатмайман. Ундан камроқ ҳаракат қилган бўлса, ўринбосарлар таркибида имкон бераман. Тўғри, руҳий тарафдан қийин бўлиши мумкин. 

Бошида қийинчилик бўлганди. Ҳозир йигитлар мослашиб кетишди. Бир тарафдан бу фойдали, футболчи кўпроқ ўйнаши керак. Шу орқали улар ўсишади.  

- "Олимпик" ўтган ўйинда жуда зўр ўйнаганди. Бугунги ўйин олдинги баҳс фонида қўполроқ айтганда, расво бўлиб кўринди...

- Фикрларингизга қўшиламан. Бунга кўплаб факторлар бор. "Динамо" билан "Бунёдкор"ни таққослаш қийин. Чунки "Динамо" ҳимоявий, ёпиқ ўйнаган бўлса, "Бунёдкор" очиқ ўйин кўрсатганди. Бу бизга қўл келади, чунки футболчиларимиз қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишади. Кўрдингиз, "Динамо" анча ҳимоявий ўйнади. 

Тўп назоратини қўлга олиб, вазиятлар яратишга уриндик. Қаердадир хотиржамликка берилдик, қаердадир руҳий томондан оқсадик. Йигитларни диққат-эътиборни йўқотмасликка чақиргандим. Балки бу ҳам таъсир қилгандир. Ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман, кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика