RU

Последние новости

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Тимур Кападзе: "Стадионга келган мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланишди" Новости

Тимур Кападзе: "Стадионга келган мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланишди"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Динамо" – "Олимпик" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Очиқ ўйин кўрдик. Стадионга келган мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланишди. Тўғри, ютқаздик. Қаердадир тажриба етишмади, қаердадир рақиб устунликка эга бўлди. Мана шундай учрашувлар орқали ёшларимиз ўсиоб боришади. Ўйинчиларимиз бир нечта хатоликларга йўл қўйишди, "Динамо" футболчилари эса акчинча, яхши ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, ўз устимизда ишлаб, кейинги баҳсларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- "Олимпик" жамоасининг мавсумдаги энг йирик мағлубияти кузатилди. Бу "Олимпик"нинг кучсиз ўйинидан дарак берадими ёки "Динамо" кучлироқ эканлигиданми?

- Менимча, биз ёмон ўйин кўрсатмадик. Тўғри, ҳимоямизда камчиликлар кузатилди. Ўйинни яхши назорат қилиб, бир нечта вазиятларга эга чиқдик. "Динамо" имкониятларидан унумли фойдаланди. Вазиятларимиздан фойдаланолмадик, қаердадир "рикошет" ҳам бўлди. Биринчи таймдаги иккита голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Лекин нима ҳам деймиз, бу – футбол. 2:0 дан кейин таваккалга қўл уриб, очиқ футбол кўрсатишга ўтдик.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика