Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"
11 июн 2023 22:53
Новости
Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"
- Ўйин ҳақида
- Ўйин керак эди. Иккала жамоага ҳам. Биз бу ўйинга зўриқиш билан келдик. Лекин, ўйин яхши бўлди. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ёшларни ҳам кўздан кечириб олдим. Қаердадир муаммолар бор, буларни устида ишлаймиз. Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва куч керак.
- Ҳусайн Норчаев жамоага қўшилиб кета олмагандек туюлди...
- Ҳусайн ўз жамоасида анчадан бери ўйин амалиётисиз қолмоқда. У ҳозир тонусда эмас. Бу нарсага сабаб шу. Ҳусайннинг потенциалини яхши биламиз. Футболчи ўйнаб туриши керак. Бугун хаво ҳам анча иссиқ бўлди. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
- Жуда кўп ротация қилмоқдасиз. Лекин асосий таркиб охирги ўйинларига тайёр деб ўйлайсизми?
- Бунга ўртоқлик ўйинлари керак. Текширяпмиз, кўздан кечиряпмиз. Охирги паллаларда энг кучлиларни танлаб оламиз. Ҳар бир ўйинчининг потенциалини тахминан биламиз. Бу йиғинлар ҳам шу сабаб керак.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии