RU

Последние новости

00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  15 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз"

Хабарингиз бор, бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг термамиз устози Тимур Кападзе ОАВ билан мулоқот қилди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимизга, ЎФА ва ОФК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу биз учун катта тажриба бўлади. Қуръа яхши ўтди. Гуруҳимиздан қийин рақиблар жой олишди. Бироқ бу биз учун муаммо туғдирмаслиги лозим, чунки уйимизда ўйнаймиз. Мақсадимиз улкан, бунга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Умуман олганда, ҳамма гуруҳдан кучли жамоалар ўрин олишди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун курашади. 

Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз. Суперлигадаги ўйинлар ҳамда ушбу турнир орқали биз тажриба тўплаймиз ва албатта, кучаямиз. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, йигитларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришади. 

Март ойидаги FIFA кунларида "Дубай Кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ўша мусобақада ҳам кучли рақиблар билан тўқнаш келамиз. Бундан ташқари, ўртоқлик учрашувлари бўлади. Якунда ИншаАллоҳ ўз мақсадимизга етишамиз", – деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика