RU

Последние новости

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Тимур Кападзе: "Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади"

Сoca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал "Бунёдкор"ни ўрганиб чиққан эдик ва бугун яхши ўйин намойиш этдик. Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади. Қизил карточка ҳам бизга устунлик берди. Аммо биз ҳисобни йириклаштира олмадик. Рақиб ўйиннинг охирги қисмида ҳужумга зўр бериши аниқ эди. Ғалабани қўлдан чиқардик. Майли, шундай ҳисоб қайд этилди. Хатолар устида ишлаймиз ва ушбу вазиятни ўрганиб чиқамиз", – деди Кападзе.



- "Олимпик" 70 дақиқа ўйинни назорат қилди. Кейин эса ўйин темпини тушириб юбориш натижасида рақибга ҳужумга ўтишга имконият берди. Ушбу ҳолат асосий таркиб футболчиларининг терма жамоадан қайтганидан кейинги чарчоқ аломатлари билан боғлиқми? Сабаби "Олимпик" таркибидаги терма жамоага жалб этилган футболчилар ва клубда қолган футболчиларнинг жисмоний ҳолатидаги фарқ сезилиб қолди...

- Бироз чарчоқ аломатлари бор, лекин йигитлар барибир яхши ўйин намойиш этишди. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда масала ижобий ҳал бўларди. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа ва улар буни исботлашди. Ушбу ҳолат ҳам бироз таъсир ўтказди, аммо барчаси ўзимизнинг қўлимизда эди.



- "Олимпик" футболчилари жорий мавсум тез-тез терма жамоаларга жалб этилмоқда. Бу футболчиларга катта юк бўлиб қолмайдими? Кейинги мавсум Осиё Кубоги кутиб турибди. Осиё Кубогига қадар тайёргарлик режасини ишлаб чиқдингизми?

- Биз фақат ФИФА кунларида йиғинлар ўтказмоқдамиз. Мен ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Биз режадан ташқари Осиё ўйинларида иштирок этдик холос. Олдинда фақат декабрь ойида ФИФА кунлари бор. Ассоциация ва ПФЛ билан келишган ҳолда тайёргарлик режасини тузиб чиқамиз. Ушбу жараёнда ҳаммаси назоратимиз остида ва муаммога дуч келмаймиз деб ўйлайман.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика