RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Тимур Кападзе: "Олтинчи ўрин "Олимпик" учун катта ютуқ. Муҳими футболчилар ўсишга эришди" Новости

Тимур Кападзе: "Олтинчи ўрин "Олимпик" учун катта ютуқ. Муҳими футболчилар ўсишга эришди"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Тимур Кападзе йилнинг "энг яхши мураббийи", деб топилди.

Тимур Кападзе бу мавсум Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан U-23 Осиё кубоги финалига қадар етиб борди. Унинг шогирдлари турнирда ажойиб ўйинлари билан стадионга мухлисларни қайтарди. Шунингдек "Олимпик" билан илк бор Суперлигада иштирок этди ва ёш футболчилар билан мавсумни 6-ўринда якунлади. 

"Мазкур совринни олганимдан хурсандман. Бунда нафақат мени, раҳбариятдан тортиб, маъумурлар, шифокорлар умуман ҳамманинг ҳиссаси бор. Бутун жамоам йил давомида ҳаракат қилди. Осон бўлгани йўқ. Анча меҳнат қилдик. Шуларнинг самараси. Ўйлайманки, ушбу мукофот мени янада кучли қилади. Келажакда олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун ажойиб мотивация ва куч бағишлайди. 

Ўйлайманки, олтинчи ўрин биз учун катта ютуқ. Муҳими йигитлар ўсишга эришди. Яхши даражага чиқишди. Суперлигада ҳар бир ўйинда керакли тажрибани олдик. Янги мавсумда бундан ҳам кучлироқ ҳаракат қиламиз",- дейди Тимур Кападзе. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика