RU

Последние новости

02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига легионернинг кераги йўқ" Новости

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига легионернинг кераги йўқ"

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммани мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоаларга омад тилайман. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи тур бўлгани учун қаердадир ҳаяжон сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Суперлиганинг ҳавоси бошқа. "Сурхон" кучга таяниб ўйнади. Узатмалар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз",- дейди Тимур Кападзе.

- Жамоа мавсум олдидан легионер олмади. Буни сизнинг шахсий қарорингизми?

- Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади.

- Бир бош баланд рақиблар билан ўйинларда футболчиларга қандай мотивация берасиз?

- Руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. "Сурхон" ҳам нималарга қодирлигини билмас эдик. Ҳаяжон тўсқинлик қилди. Ўйиндан ўйинга кучли бўлиб борамиз. Йигитлар босимдан ўтиб олишди.

Жисмоний ҳолатимиз оптимал эмасдир. Иккинчи бўлим охирида чарчоқ сезилган бўлиши мумкин. Биз ҳар томонлама яхши эдик. "Сурхон" мураббийи жисмоний томондан муносиб тайёрлаганлиги кўринди. Испаниялик мураббий кўпроқ комбинация орқали ўйнайди, деб ўйлагандик. Хатолар орқали ўзимизга ишонч ортади. Йигитлар бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Суперлигада осон жамоалар йўқ. Уларга қарши баҳсларда фойдали нарса оламиз.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика