Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди
05 авг 2024 18:16
Новости
Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди
У бу ҳақда бугун ЎФА анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Олимпик" клубини тарк этдим. Клуб раҳбариятига Олимпиададан кейин ярим йил дам олишимни анча олдин айтгандим. Сабаби 3,5 йил давомида умуман дам олмадим. Терма жамоа билан 4 та катта мусобақада иштирок этдик, клуб эса Суперлигада, U-21 чемпионатида, Кубокда қатнашди. Бу одамдан каттагина куч талаб қиларди. Менимча, "Олимпик" клуби йил охиригача ўз фаолиятини олиб боради. Кейинги йил нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади. Айни пайтда "Олимпик"да ёрдамчиларим ишламоқда. Уларга омад тилайман", – деди Кападзе.
ЎзПФЛ матбуот хизмати жамоа бу мутахассис қўл остида Про лигада ўйнаб, Суперлига йўлланмасига эга чиққани ва лиганинг энг тоза ўйин кўрсатадиган жамоасига айлангани, шунингдек, унинг кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии