RU

Последние новости

16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  5 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  5 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  3 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  43 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  11 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  26 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоани бошқаришга тайёрман" Новости

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоани бошқаришга тайёрман"

Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси Про лиганинг 11-турида "Оқ-тепа" билан тўқнаш келди (2:0).

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Оқ-тепа" билан биринчи маротаба ўйнаётганимиз йўқ. Шунинг учун муносиб тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда кўп куч йўқотилгани учун балки бугун руҳий томондан чарчоқ сезилгандир. Шу томондан хавотир бор эди. Йигитларга ҳар бир ўйинга алоҳида муносабатда бўлиш кераклигини, аввалги турдаги ғалабани эсдан чиқариш кераклигини айтдим. Кўрганингиздек яхши ҳаракат қилишди ва ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Тўғри камчиликлар, хатолар кузатилди. Албатта буни устида ишлаймиз. Мавсум стартидаги ўйин билан ҳозирги учрашувни солиштирган шогирдларимда ўзига бўлган ишончи ортди, ўйин томонлама ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Менимча ҳақли ғалаба қозондик",- дейди Тимур Кападзе.

- "Оқ-тепа" ўтган турда "Нефтчи" ўйнаган услуб яъни узун паслар билан ҳаракат қилди...

- Рақиб ҳар доим пас орқали ўйнайди. Буни биламиз. Уларнинг "Бухоро" билан ўйинини кўрдим. Балки янги мураббийнинг кўрсатмалари бўлса керак. Ундан олдинги ўйинларда ҳимоядан чиқишга қийналиб, кўп голлар ўтказиб юборишди. Шунинг учун оддий услубга ўтишди, деб ўйлайман. Бугун ўйинда пас орқали ҳимоядан чиқишларини ёки узун паслар билан ўйнашларини кутгандим. Биз бунга тайёр эдик. 

- "Олимпик" узун пасларни бирортасини ўтказмади, тозалаб ташлади. Умуман олганда жамоа ўйин сифати бўйича Суперлига клубларидан қолишаётгани йўқ. Айнан услуб бўйича қайси европалик мураббийдан ўрнак олгансиз?

- Чет эл, европа жамоалари иштирокидаги учрашувларни кўрамиз. "Манчестер Сити" ёки "Челси" фарқи йўқ. Финал ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Қандай ўйнаяпти, қаерда қандай чиқиб кетяпти барини кўрамиз. Футболчилардаги фикрлашни кучайтиришимиз керак. Керакли жойларини оляпмиз. Кўчириб олмаймиз, чунки у ердаги футболчилар бошқа. Қолганини ўзимизнинг футболчилардан келиб чиқиб тузамиз. Ўйинчилар майдонда фақат югураётгани йўқ. Ҳаммасини вазифаси бор. Анча ўсишга эришишмоқда. Энг муҳими жисмоний ҳолатлигини анча яхшишлашди. Ҳар куни фитнесс билан шуғулланишади. Шу тариқа давом этамиз. 

- Бекзод Шамсиев иккита ўйинда марказий ҳимояда ўйнаганди. Сўнгги учрашувларда эса таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажармоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Тактика билан боғлиқ. Бошқа ҳимоячиларга имконият беряпман. Керакли пайтда бешинчи ҳимоячи вазифасини бажармоқда. 

- Эшитишимизга қараганда терма жамоани Жаҳон чемпионатининг кейинги саралаш босқичига Тимур Кападзе тайёрлар экан. Агарда бу йил шундай таклиф бўлса, "Олимпик"ни ташлаб кетасизми ёки 2024 йилгача олиб борасизми?

- Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан. Бундан хурсанд бўламан. Қолганини вақт кўрсатади. Таклиф бўлса ҳеч қачон йўқ демайман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Терма жамоа манфаати бутун футболимизни манфаати ҳисобланади. Ҳозирги вазифам олимпиядага олиб чиқиш. Мен шу йўлдаман. Ҳеч қаерга мени олийлар, демаганман. Тақдир қаерга йўналтирса қочиш йўқ. Миллий терма жамоада ишлашга ҳар доим тайёрман. 

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика