RU

Последние новости

19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  3 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  0 18:06Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталди  16 17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  10 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  13 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  6 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  12 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  36 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  6

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ" Новости

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"

Осиё ўйинлари 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, улар яхши ҳаракат қилди. Ғалаба учун тайёргарлик кўрдик. Корея кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хатога йўл қўйишимиз оқибатида голлар ўтказиб юбордик. Биринчиси стандартдан эди, иккинчисида ўзимиз хато қилдик. Кореядек жамоа бундай хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлим бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқолмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги баҳсни таҳлил қиламиз. 

Футболда эмоция бўлиши табиий. Бунинг ҳам меъёри бор ва ундан четга чиқмаслик керак. Бугунги учрашувдаги қизил карточка ҳакам билан тортишиш оқибатида олинмади, бу жазо курашлар учун берилди. Корея шундоқ ҳам кучли жамоа ва уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ. Лекин аввалги ўйинда бўлгани сингари бугун ҳам улар тўқнашувларда майдон узра кўп маротаба ётиб олишди. Бизнинг фойдамизга эса ҳакам ҳуштак чалмади. Ҳеч ким бу ерга ютқазгани келмайди. Шогирдларим ҳали ёш, бу нарсани секин-секин тушуниб боради", — деди ўзбекистонлик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Гонгконг билан беллашади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика