RU

Последние новости

21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  0 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  8 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  35

Тимур Кападзе кечаги конференция бўйича таассуротлари билан ўртоқлашди Новости

Тимур Кападзе кечаги конференция бўйича таассуротлари билан ўртоқлашди

Кеча Anhor.uz сайти ташаббуси билан Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Ушбу тадбирда икки нафар россиялик мутахассис, шунингдек ўзимиздан бир қатор футбол фахрийлари, мураббийлар, ОАВ ходимлари ҳамда футбол кишилари иштирок этишди. Биз тадбирда қатнашганлардан бири "Локомотив" сардори Тимур Кападзе билан боғланиб, бир нечта саволга жавоб олдик. 

- Кеча бўлиб ўтган конференцияда сиз ҳам иштирок этдингиз. Бундан қандай хабар топдингиз? 
- Конференция бўлиб ўтишидан бир кун олдин хабардор бўлдим. "Локомотив" мураббийлар штабига яқинда келиб қўшилган Андрей Фёдоров бир кун олдин мен билан жамоамиз бош мураббийи Андрей Микляевга Россиядан футбол мутахассислари келгани ҳамда футбол ҳақида маъруза қилишлари, бу тадбирга бизлар ҳам таклиф қилинганимизни айтди. Шунда мен конференция мавзуси билан қизиқдим. Фёдоров мавзу асосан футбол тўғрисида бўлиши, футболни ривожлантириш учун нималар қилиш кераклиги, шунингдек болалар футболи ҳақида ҳам гаплар айтилади дегандан кейин иштирок этиш мен учун ҳам қизиқ туюлди. 

- Таассуротлар қандай? 
- Энди таассуротларга келадиган бўлсам, Россиядан келган мутахассисларни эшитдик, қолаверса ўзимизнинг футбол фахрийларимиз, мураббийлар, ОАВ ходимлари ва футболга алоқадор кишилар билан учрашдик. Умумуан олганда, яхши таасурот қолди. Менга шунингдек, Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаевнинг ўзбек спорти борасидаги маърузаси маъқул келди. Тўғри, ўзбек футболида муаммолар кўп, аммо Мираброр Усмонов раҳбарлигида футболимиз янги босқичга чиқди деб бемалол айта оламан. Буни эсдан чиқариш керак эмас. Олдинлари кўп жойларда стадионлар бир аҳволда эди, қолаверса болалар футболига ҳам катта эътибор қаратилмасди. Лекин охирги йилларда кўп стадионлар қайта таъмирланиб, баъзи жойларда янгитдан қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, болалар футболига бўлган эътибор кучайди. 

- Anhor.uz сайтида бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга резолюция (қарор) жўнатгани ҳақида хабар чиқди. Ва рўйхатдагилар орасида сиз ҳам борсиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, мен қўйган имзо тадбирнинг бошида бўлди ва унинг резолюция (қарор) эканлигини билмаган ҳолда бизнинг мураббийлар имзо чекаётганда мен ҳам қўл қўйдим. Мен бу нима қоғоз деб сўраганимда, шу конференцияда иштирок этганингиз учун деган жавобни олдим. Бор гап шу. 

Х.Холиқов суҳбатлашди. 


Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика