RU

Последние новости

11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  1 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10

Тимур Кападзе: "Ҳали вақти келади, "Бухоро" чемпион ҳам бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади" Новости

Тимур Кападзе: "Ҳали вақти келади, "Бухоро" чемпион ҳам бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади"

Coca Cola Суперлигаси 19-тури доирасида "Бухоро" майдонидаги ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Йигитларим яхши ўйин кўрсатишди. Пенальти бормиди йўқмиди, вазиятни кўрмадим. Лекин умуман олганда бугунги ўйинимиз орқали жамоам ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман. Яхши вазиятларимиз бўлди, балки эртароқ гол урганимизда барчаси эртароқ тугаши мумкин эди.

 

Жамоада барчанинг кўзига ташланиб турган муаммолар бор эди. "Бухоро" ўйинга яхши тайёргарлик кўргани кўринди. Улар биринчи бўлимда бизга катта ташвишлар келтириб чиқаришди. "Бухоро"га омад тилайман, уларнинг ҳолатини тушуниб турибман. Аммо бу футбол. 

- "Бухоро"дек жамоанинг Суперлигада бўлмаслиги чемпионатга қанчалик таъсир ўтказади? Чунки "Бухоро" каби ўз стадиони, мухлисларга эга жамоа Суперлигада кам.

- "Бухоро" Суперлигада яхши ўринга эга жамоа, мухлисларини доимо ҳурмат қилиб келганман. Улар жамоасини севади ва яхши мухлислик қилишади. Улар бугунги мағлубият сабабли Суперлигадан тушиб кетишмаяпти, мавсум давомида кўп жойларда очко ололмагани, камчиликлар бўлгани таъсирини ўтказди. Бухорода доимо футбол бўлади, чунки жамоанинг жонкуяр мухлислари бор. "Бухоро" доимо мухлислиги билан мақтана олади ва шу сабабли улар Суперлигада яхши жамоа бўлиб, юқори ўринларда юришга ҳақли. Чунки жамоа мухлислари ҳам буни кутишади. 

Вақти келади, ҳали "Бухоро" ҳам чемпион бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун яхши жамоа, мураббий ва раҳбарият керак. Клубда кўп нарсаларни тўғрилаш керак. Чунки кўчадан клубдаги шароитлар, академия ва бошқа нарсалар ҳақидаги камчиликларни эшитамиз. Ўйлайманки, аста-секинлик билан барчаси тўғриланиб, яхшиланиб борилади.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика