RU

Последние новости

23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  0 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  48 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  8 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб” Новости

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб”

Эртага ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади.

Ушбу ўйин олдидан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Тимур Кападзе вакилларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга омад тилади.

-  Миллий терма жамоамизни эртага жуда ҳам муҳим бўлган ўйин кутиб турибди. Вакилларимиз камида дуранг натижа қайд этишлари керак. Ғалаба қозонса нур устига аъло нур бўларди. Тўғри, бу осон бўлмайди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳам Осиёда кучли ҳисобланади. Рақиб жамоанинг ҳужумчиларига қарши ҳимоямиз мустаҳкам туриб бера олса, ўйлайманки барчаси биз кутгандек бўлади. Менимча, Жанубий Кореянинг нозик жойи ҳимоя. Охирги 3-4 йил ичида Жанубий Корея терма жамоасида муаммолар пайдо бўлди. Чунки аввалги Корея камдан-кам вазиятларда очко йўқотарди. Ҳар доим барқарор ўйин кўрсатиб, ғалабани муддатидан олдин нақд қилишар эди. Айни дамда рақибларимиз олдигидек кучга эга эмас. Ҳозир улрада савияли легионер футболчилари бор, лекин улар икки, уч нафарни ташкил этади. Кўриниб турибдики уларда жамоавий ўйин яхши эмас.

-  Ҳар доим сафардаги ўйинлар қийин бўлган. Жанубий Кореяга қарши қандай футбол ўйнаш керак, деб ўйлайсиз?
-  Тўғри, “Осиё йўлбарслари” майдонда жуда ҳам тез ҳаракат қилади. уларга қарши очиқ футбол ўйнаш хавфли. Ўйлайманки, мураббийларимиз рақиб жамоани ҳар тарафлама яхши ўрганиб чиқиб баҳсга тўғри стратегияни танлаб чиқишса натижа биз кутгандек бўлади. Футболчиларимизнинг улардан кам жойи йўқ. Албатта, барчамиз шуни истаган ҳолда вакилларимизга куч-қувват, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бу футбол кимдир ғалаба қозонади, яна кимдир мағлуб бўлади. Лекин бизнинг футболчилар ғалабага муносиб.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика