RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  7 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Тимур Кападзе: "Биринчи ва иккинчи голда йигитлар хатога йўл қўйишди" Новости

Тимур Кападзе: "Биринчи ва иккинчи голда йигитлар хатога йўл қўйишди"

Суперлиганинг 15-тур баҳсларидан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг, "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Ғалаба қозонсак ҳам бўлар эди, лекин рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди ва ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Режа қилган кўп ишларимиз ўхшади, ўхшамаган нарсалар ҳам бор. Биринчи ва иккинчи голда йигитлар бироз ёшлик қилиб қўйишди. Биринчи голда ҳимоячининг яққол хатоси кўринди. Иккинчи голда эса "жонли девор" хато қилди, жарима зарбаларида "жонли девор" ҳеч қачон ўз жойидан қимирламаслиги керак. Хатоларни кўриб чиқамиз ва анализ қиламиз. Умумий қилиб айтсак, ёмон ўйин ўтказмадик.

- Бош ҳакам Темур Тўхтасинов бугун "Олимпик" футболчиларини ёшроқ бўлгани сабаб, бироз бошқачароқ муомала қилгандек. Сизнинг ушбу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Менинг фикримча майдонда ҳамма тенг, агар "Олимпик" жамоасинининг ёшроқлигини ҳисобга олсак, унда ҳакамлар бизга кўпроқ ён босиши керак эди. Ҳакам ҳар доим нейтрал. Майдонда кимдир ёшроқ, кимдир каттароқ деб муносабат қилиниши керак эмас. Ҳакамларни муҳокама қилмайман, уларни назорат қиладиган инсонлар бор.

- "Олимпик" ўйиннинг биринчи дақиқаларидан ўйинга бироз тайёр эмасдек кўринди, шу сабабдан эрта ўзгариш амалга оширдингизми?

- Йигитлар керагидан кўпроқ ушбу ўйин ҳақида ўйлашаётган эди ва шу сабабдан ўйин бошида кўп хатоларга йўл қўйдик. Ёш футболчиларда бундай ҳолат бўлиб туради. Мен уларга хотиржамроқ ўйнаш кераклигини айтдим. Отамуродов эса ўйинга киришиб кета олмади, аввал пенальти кейин яна битта хатога йўл қўйди ва шу сабабдан уни захирага олдим.

- "Олимпик" жамоасининг ҳужум чизиғидаги креативлик фақат Жалолиддиновда кўринмоқда. Ҳужумдаги ранг-баранглик фақат бир футболчига боғланиб қолаётгани нотўғри эмасми?

- Ҳа, Жасур жуда креатив футболчи. Балки сизларга шундай кўринаётгандир, лекин бошқа футболчилар ҳам анча яхши ҳаракат қилишмоқда. Жасур кўпроқ кўзга ташланаяпти холос.

- Жорий мавсум ҳакамларнинг қарори ўйин натижаларига кўп таъсир ўтказмоқда. Сиз футбол ўйнаган даврингиздаги ҳакамлик даражаси билан ҳозирги кундаги ҳакамликни солиштирсак, қанчалик фарқ бор?

- Ҳакамлар таркиби ҳам кўп ўзгармоқда. Ҳозирги кунда ёш ҳакамлар сони ҳам анча кўпайган. Ҳакам хато қилмаслиги керак, лекин улар ҳам инсон ва хатога йўл қўйишади. Эски авлод ҳакамларида тажриба катта эди, ҳозир кўпроқ ёш ҳакамлар ишлашмоқда. Улар ҳам тажриба тўплаб, хато қилмайдиган даражагача етиб келишади. Менимча, ҳозир ҳакамларга ҳозир осонроқ, сабаби VAR тизими ишлаб турибди. Ҳозир ҳакам хатога йўл қўйса, VAR тизими уни тўғирлайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика