RU

Последние новости

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  20 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  223 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ" Новости

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бугундан ишга киришди. Мутахассис ЎФА матбуот хизматига қисқача интервью берди.

"Биринчи ўринда Сречко Катанецга соғлик тилайман. Соғлик доим биринчи ўринда туради. Кеча раҳбарият томонидан мени номзодим тасдиқланди. Терма жамоа бегона эмас. Бу либосда кўп йиллар майдонда тўп тепганман, мураббий, ёрдамчи мураббий бўлганман. Мен учун терма жамоа ҳар доим устун туради. Биз аскармиз. Олдимиздаги вазифани бажаришимиз керак. Мураббийлар штаби, футболчилар билан гаплашдик. Март ойида ФИФА кунларидаги 2 та муҳим учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз, чунки оз муддат қолди. Энг асосийси ҳамма соғ бўлсин, яхши формада келсин. Олдимизда ҳал қилувчи ўйинлар кутиб турибди. Албатта, босим, қийин пайт. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ. Футболчиларнинг маҳорати, кучи етади. Мухлисларнинг дуолари, қўллаб-қувватлаши ҳам керак. Бу нарсага фақат биргаликда эришишимиз мумкин",- дейди Тимур Кападзе.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика