RU

Последние новости

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  1 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Тимур Кападзе: "Андижон-SGS" биз кутганчалик қаршилик кўрсата олмади" Новости

Тимур Кападзе: "Андижон-SGS" биз кутганчалик қаршилик кўрсата олмади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон-SGS" (10:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Жамоани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Биз кутгандек қаршилик бўлмади. Йигитлар бугунги ўйинга кучли тайёргарлик кўришди. Ўйинимизда кўп нарса ўхшади. Муҳими ғалаба. Бу ўйин кейинги ўйинга тайёргарлик учун пойдевор бўлди.

- Тўртинчи ва бешинчи голлардан кейин ҳам йигитлар тўхташмади. Бунга сабаб нимада?

- Кечаги натижалар қандай бўлганини ўзингиз кўрдингиз. "Пахтакор" қолиб кетди. Бизнинг йигитлар эса ўйинга бор эътиборларини қаратишди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди. "Андижон-SGS" учун ҳам бу ўйин фойдали бўлди. Кўпроқ қаршилик кутгандик, аммо бундай бўлмади. Олдимизда жиддий ўйинлар бор, уларга тайёрланишни бошлаймиз.

- Кубокда кейинги босқичга чиққанингизни ҳисобга олмаса, бу учрашув жамоага қандай фойда беради?

- Ўзимизга бўлган ишончимиз ошди. Бизда вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммолар бор эди. Балки, бугунги ўйин фойдали импулс берар. Буни вақт кўрсатади. Ҳужум чизиғимиз вакиллари бугун икки учтадан голлар киритишди. Ўйлашимча, бу улар учун ўзига бўлган ишончни оширади.

- "Олимпик" расмий ўйинларда 10 та гол уриб, ўзи учун янги тарих яратди. Шу ҳақида фикрингиз...

- "Олимпик" янги жамоа, бу тушунарли. Ҳар бир ўйин биз учун тарих. Кейинчалик клуб мавжуд бўладими, йўқми, 10 та гол уриш ҳар доим қийин бўлади. Бу йигитлар анча яхши ўйин кўрсатишганини кўрсатади. 30-40 йилдан кейин ҳам бу натижа эсланиши мумкин. 

- Ўзбекистон кубогидан қандай натижалар кутмоқдасиз?

- Нима деса бўлади. Кўрамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар менга йигитларни кузатиш, нима устида ишлаш кераклигини аниқлаш муҳим. Кўрамиз, кейинги босқичда кимга қарши ўйнаймиз. "Пахтакор"ни кўрдик, балки рақибга етарли баҳо берилмагандир, балки тайёргарликда муаммо бўлгандир. Кубок битта ўйиндан иборат. Бундай натижалар кузатилиб туради. Чемпионатда эса битта ўйиндаги хатони кейингисида тўғриласа бўлади. Кубокда бундай имконият йўқ.

- Бу ҳафтада "Сўғдиёна" билан ўйин бор. Бу ўйинга тайёргарлик қандай бўлади?

- Уч кундан кейин "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Ҳа, жуда муҳим ўйин бўлади. Иккала жамоа учун ҳам муҳим ўйин. "Андижон-SGS" жамоасига эса омад тилаймиз. Умуман олганда, улар ёмон жамоа эмас. Мураббий ҳам яхши даражада. Жамоа ёшларга имкон беряпти. Улар билан биринчи марта тўқнаш келмаяпмиз. Ўтган йилги ўйинда "Андижон-SGS"га мағлуб бўлгандик. Улар учун бу ўйин керакли бўлди, деб ўйлайман. Хатоларни кўриб олишга, муҳокама қилишга имконият бўлди. Биз эса ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика