RU

Последние новости

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  0 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  9 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Тимур Кападзе: "АГМК тажриба эвазига бизни мағлуб этди" Новости

Тимур Кападзе: "АГМК тажриба эвазига бизни мағлуб этди"

Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган АГМК - "Олимпик" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ёмон ўйнамадик. Футболда яхши ўйнаб ҳам ютқазиш мумкин. Умуман ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, фойдалана олмадик. АГМК тажриба эвазига ўз вазиятларини голга айлантирди ва бизни мағлуб этди. Йигитларга ҳам шу ҳақида айтдим.

- Кейинги турда чемпионлик учун курашаётган "Насаф" билан ўйнайсизлар. Шунақа ўйин олдидан мағлубият йигитларга таъсир кўрсатмайдими?

- Албатта, ҳар қандай мағлубият ўз таъсирини ўтказади. Бироқ биз жамоамиз билан бундай холатдан чиқиб кетамиз деб ўйлайман. Кейинги турда "Насаф" билан ўйнаймиз. Улар ўз олдиларидаги вазифани бажариш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам ўз вазифамизни бажариш учун ўйнаймиз ва ҳар бир ўйинда максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, бу ҳам бизга қўшимча устунлик беради.

- Сизнингча, ушбу мавсумда қайси жамоа чемпион бўлади?

- Энг ҳақли жамоа чемпион бўлади.

- Энг ҳақлиси ким деб ўйлайсиз?

- Билмадим, фикримча "Насаф" бошқалардан кўра ҳақлироқ эди. Уларнинг эгаллаб турган ўринлари ҳам буни кўрсатиб турибди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика