Тилеманс "Лестер" билан янги шартнома имзолашни рад этди
12 фев 2022 11:20
Новости
Тилеманс "Лестер" билан янги шартнома имзолашни рад этди
Ярим ҳимоячи Юри Тилеманс "Лестер"нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 24 ёшли ўйинчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
"Лестер" Тилеманс билан 2019 йилнинг январида шартнома имзолаган эди. Ўйинчи ўшанда "Монако"дан ярим йиллик ижара асосида ўтганди. Кейин инглиз клуби ёзда бельгияликни 45 млн евро эвазига харид қилди.
Тилеманс жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии