RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Тиаго Лино Де Соуза: "Қатар мусобақани учта мағлубият билан тарк этмоқчи эмас" Новости

Тиаго Лино Де Соуза: "Қатар мусобақани учта мағлубият билан тарк этмоқчи эмас"

Теги :  Футзал
Осиё чемпионати 1-туридан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб қатарликлар устози Тиаго Лино Де Соуза қатнашди.
"Бугунги учрашув ишқибозлар учун қизиқарли бўлди дея айтолмайман. Япония таркибига назар соладиган бўлсак, бу футзалчилар бир неча йиллардан буён биргаликда ўйнаб келади. Родриго ҳам Японияга 8 йилдан буён бош мураббийлик қилиб келмоқда. Япония жуда кучли ва тажрибали ва шаклланиб улгурган жамоа. Биз эса ҳали янги жамоамиз. Қатар энди-энди ўсиб келмоқда. Биз имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Япония билан ўйинда кичик ҳисобда ютқазганимиз ҳам ёмон натижа эмас. Биз учун муҳими натижа эмас. Мақсадимиз муносиб иштирок этиш.

Кейинги Австралия ва Малайзияга қарши баҳсларда ютуққа эришишга ҳаракат қиламиз. қатарда ҳам футзални ривожлантириш учун ишлар кетмоқда. Биз ушбу мусобақада Қатар нималарга қодир эканлигини кўрсатишга ва исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз турнирни учта мағлубият билан якунламоқчи эмасмиз. Асосийси мақсадимиз Қатарда ҳам футзални савиясини, даражасини ошириш. Менга Австралия - Малайзия учрашувини натижаси муҳим эмас. Мен учун кейинги беллашувда ғалаба қозониш муҳим. Шу боис менга бу тўқнашувнинг аҳамияти у қадар муҳим эмас.

Японияда 7 дақиқадан сўнг 4таси чиқди ва 4таси чиқди, ўйинчилар алмашгани билингани йўқ, улар бир бирини ўрнини тўлдира олишаяпти. Австралияда ҳам шундай бўлиши мумкин. Менда эса бундай имконият йўқ. Бир хил ўйин қоидаси бузилган вазиятда Қатар футзалчиларига 2та сариқ карточка кўрсатилди, Японияга эса худди шундай вазият учун огоҳлантириш йўқ. Нимага? Қатар митти давлат бўлгани учун бизга бундай муносабатда бўлишмасин. Бизда ҳам қоидаларни биладиган одамлар бор", - дейди Қатар бош мураббийи Тиаго Лино Де Соуза.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика