Тиаго: "Клублар ўртасидаги ЖЧ да ҳам муваффақият қозонмоқчимиз"
14 дек 2013 16:35
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/110249_original.jpg)
![](/upload/storage/110249_220.jpg)
Тиаго: "Клублар ўртасидаги ЖЧ да ҳам муваффақият қозонмоқчимиз"
"Барселона"дан "Бавария" сафига кўчиб ўтган Тиаго Алкантара анча вақтгача асосий таркибда майдонга туша олмай келди.
Аста-секинлик билан "Голливуд ФК"да ўз ўрнини топиб бораётган испаниялик футболчи клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида зафар қучиш ниятида эканини таъкидлаб ўтди.
- Мен аввал ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этганман. Бу мособақада ғалаба қозониш нима эканини жуда яхши биламан. Истагим, "Бавария" сафида ҳам Жаҳон Чемпионатини ютиш.
Испан бўлсам-да, Бразилияда катта бўлганман. Жанубий Америкаликлар учун қандайдир соврин ютиш – энг қувончли ҳодиса саналади. Аммо Европада ҳам совринларни жуда севишади. Шу сабабдан ҳам биз бу турнирда зафар қучишни мақсад қилганмиз, - деди Алкантара.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго 2011 йилда "Барселона" таркибида клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан эди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии