RU

Последние новости

22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  1 22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  60 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  30 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  14 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  73 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди Новости

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иордания терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов мазкур учрашувга 22 нафар футболчини таклиф этган эди, аммо сўнгги паллада «Нефтчи» клуби аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан.

«Афсуски, тиббий текширувлардан сўнг Смоляченконинг Иорданияга қарши баҳсда ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Қолган футболчилар эса, машғулотларни давом эттирадилар. Айнан мазкур учрашув Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди», - дейди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Шу билан бирга терма жамоалар ўз сафига ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини заявка қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот ўрнида Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

Осиё Ўйинлари. Футбол
«В» гуруҳи.
Ўзбекистон
Гонконг
Бангладеш
Афғонистон

Иорданияга қарши ўйин учун миллий терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарход Тожиев ("Локомотив"), Шахзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Олимов ("Қизилқум").
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика