“The Best-2020”. Барча номинациялардаги ғолиблар билан танишинг
18 дек 2020 01:20
Новости
“The Best-2020”. Барча номинациялардаги ғолиблар билан танишинг
Унда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:
ЭРКАКЛАР ЎРТАСИДА
Йилнинг энг яхши дарвозабони: Мануэль Нойер ("Бавария")
Қолган номзодлар – Алиссон Бекер ("Ливерпуль") ва Ян Облак ("Атлетико")
Йилнинг энг яхши мураббийи: Юрген Клопп ("Ливерпуль")
Қолган номзодлар – Ханс-Дитер Флик ("Бавария") ва Марсело Бьелса ("Лидс")
“Пушкаш мукофоти” – йилнинг энг чиройли голи: Сон Хён Мин (“Тоттенхем” сафида “Бёрнли”га)
Қолган номзодлар – Луис Суарес (“Атлетико”, “Барселона” таркибида “Мальорка” дарвозасига урилган гол) ва Жоржиан де Арраскаэта ("Фламенго” сафида “Саера”га)
Йил рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Алиссон Бекер
Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнолд, Виржил ван Дейк, Серхио Рамос, Альфонсо Дэвис
Ярим ҳимоячилар: Йозуа Киммих, Кевин де Брюйне, Тьяго Алкантара
Ҳужумчилар: Роберт Левандовски, Криштиану Роналду, Лионель Месси
Йилнинг энг яхши футболчиси: Роберт Левандовски (“Бавария”)
Қолган номзодлар – Криштиану Роналду ("Ювентус") ва Лионель Месси ("Барселона")
АЁЛЛАР ЎРТАСИДА
Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони: Сара Буадди (“Лион”, Франция).
Қолган номзодлар – Кристиана Эндлер (ПСЖ, Чили) ва Алисса Нихер (“Чикаго Ред Старс”, АҚШ)
Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи: Сарина Вигман (Нидерландия терма жамоаси, Нидерландиядан)
Қолган номзодлар – Эмма Хайес (“Челси”, Англия) ва Жан-Люк Вассер (“Лион”, Франция).
Йил рамзий терма жамоаси (аёллар)
Дарвозабонлар: Кристиана Эндлер
Ҳимочилар: Люси Бронз, Венди Ренар, Милли Брайт
Ярим ҳимоячилар: Тобин Хит, Вероника Бокете, Барбара Бонансеа, Меган Рапино
Ҳужумчилар: Дельфин Каскарино, Вивианн Мидема, Пернилла Хардер.
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Люси Бронз (“Манчестер Сити”, Англия).
Қолган номзодлар – Пернилла Хардер (“Челси”, Дания) ва Венди Ренар (“Лион”, Франция).
МАХСУС МУКОФОТЛАР
"Фэйр плей" соврини “Оспедалетти Кальчо”нинг 17 ёшли футболчиси Маттиа Агнесега насиб этди. Италиялик "Унион Спортиво Кайресе"га қарши баҳсда рақиб футболчиси хушини йўқотганидан сўнг, унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, қаҳрамонга айланганди. Қайд этиш жоиз, Агнесе 17 ёшида Италия шон-шараф залидан ҳам жой олди.
Йилнинг энг яхши мухлиси совринини бразилиялик Маривалдо Франсиско да Силва қўлга киритди. У севимли жамоаси “Ресифе”нинг ўйинларини кўриш учун 60 км пиёда йўл босиб ўтган.
Комментарии