RU

Последние новости

08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  6 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  32 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5

ТФА "Локомотив" тасарруфига ўтди, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди Новости

ТФА "Локомотив" тасарруфига ўтди, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди

Ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб, шу орқали ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилган Тошкент шаҳар футбол академияси (ТФА) "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтди.

Бугун ТФА раҳбари Искандар Анаркулов клубимиз офисига ташриф буюриб, "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов билан учрашди ва мазкур учрашув самараси ўлароқ ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди. 

Бу нима дегани? Эндиликда Тошкент шаҳар футбол академиясидан етишиб чиқадиган ёшлар биринчи навбатда "Локомотив" кўригида бўлиб, энг иқтидорлилар "темирйўлчилар" сафига қабул қилинади. Бу орқали ёш футболчилар "Локомотив" футбол клубида фаолиятни давом эттириш имконига эга бўлишади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига кўра, футбол академияларнинг замонавий усулда иш олиб бориши ҳамда профессионал футбол клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши алоҳида белгилаб қўйилган. 

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар футбол академиясининг "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтганини ҳар икки томон учун фойдали танлов деса бўлади. Ўзбек футболида "Локомотив" клубининг ўз ўрни борлигини эътиборга олсак, жуда кўпчилик ёшлар айнан шу жамоа сафида тўп тепишни хоҳлайди. Томонлар ўртасида тузилган меморандум эса ёшларнинг кейинчалик катта клубда фаолият олиб боришига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Локомотив" ПФКга қарашли "Локомотив" болалар ва ўсмирлар мактаби билан бир қаторда пойтахтимизнинг Чилонзор" туманида "Локомотив Kids", Сергели туманида "Локомотив Smart" филиаллари ҳам фаолият юритмоқда. Биргина "Локомотив" футбол мактабининг ўзида 600 нафарга яқин болалар ва ўсмирлар футбол сир-асрорларини ўрганмоқда.

"Локомотив" ПФК шунингдек, иқтидорларга бой Одил Аҳмедов футбол академияси билан ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Яна бир янгилик шуки, жорий йил якунига қадар Яшнобод туманида жойлашган ТАПОиЧ стадиони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, "Локомотив" ПФКга топширилади ҳамда ушбу стадиондан мактабимиз тарбияланувчилари фойдаланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика