RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  95 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман" Новости

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман"

Кеча "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтган Франция - Руминия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 учрашувининг танаффус пайтида Франция термасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри билан кўришишга муваффақ бўлдим.

Биз ўтирган медиа-трибунанинг сал пастроғида бир қатор Франция термасининг собиқ футболчилари - Биксан Лизаразью, Кристиан Карамё ва Тьерри Анрилар ҳам бор эди. Улар ҳар хил ТВ каналлари учун шарҳловчи ва экспертлик қилишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Анрини саволларга тутдим.

У FUT.uz сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди ва Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида омад тилади.

- Тьерри салом! Францияга бевосита майдоннинг ўзидан ишқибозлик қилар экансизда...
- Ҳа, шунақа. Аслида, ТВ билан шартномам бор: ўйинда экспертлик қиламан. ўзимнинг хулосаларим билан ўртоқлашаман.

- Умуман, Евро-2016 ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда катта мусобақани ўзимизда қабул қиляпмиз ва шунга яраша футбол об-ҳавоси ҳукмрон бўлишини таъминламоқчимиз. Бир ой давомида футбол байрамини кузатамиз ва унда иштирок этамиз. Чемпионатни миллиардлаб одамлар кузатишига шубҳам йўқ.

- Мамлакатингиз термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлиб келган. Бугун ҳам шунақа бўлиши аниқ эди. Айрим жамоалар стартни яхши олишади ва бир ойга етмай чарчаб қолишади. Қайсидир жамоалар бўлса ўйиндан ўйинга очилиб боради. Мен ўйлайманки, Франция термаси ҳам шунақа бўлади.

- Демак, сиз "триколор"ни узоқроққа боришига ишонасиз
- Албатта, мен Францияни камида ярим финалгача боришига ишонаман. Термамдан умидим катта.

- Биламизки, сиз МЛСда тўп сургансиз. Америка ҳақида қандай таассурот қолди? "Нью-Йорк Ред Буллс"да ўйнаб юрган кезларингиз мен ҳам стадионларга борардим.
- АҚШни жуда соғиндим. У ерда кунларим ажойиб тарзда ўтган. МЛС кучли чемпионат бўлмасада, ўзига хослиги билан ажралиб турарди. Сўнгги 2 йилда у ерга кўплаб таниқли футбол юлдузлари кетяпти. Келажакда АҚШ чемпионати анча кучаяди.

- Энди Европага қайтдингизми?
- Ҳа, ҳозир Европага қайтдим. Англияда ишлаш учун таклифлар олгандим. Насиб қилса, Европада ўзимга муносиб жойда кўпроқ фаолият олиб бормоқчиман. Кейинчалик балки, ўзимни мураббийликда ҳам синаб кўрарман.

- Тьерри, ман ўзбекистонликман. Тошкентдан келганман. Айтингча, ўзбек футболи ҳақида эшитганмисиз?
- Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман. Аммо, шуни биламанки Осиёда футбол ривожланмоқда. Агар термангиз етакчи термалар сафида бўлса, демак ҳадемай кўпроқ маълумотга эга бўламан. Халқаро мусобақаларда номи чиққан термаларнинг футболи албатта ўрганилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

- Тушунарли. Демак иккинчи бўлимда Францияга ва сизга омад тилаймиз.
- Раҳмат. Сизга ҳам омад. Термангизни халқаро майдонларда кутиб қоламиз.

Санъат Шарипов, Сен-Денидан
FUT.uz сайти учун махсус

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика