RU

Последние новости

17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  1 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  5 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  1 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  7 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида Новости

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида

Миллий терма жамоамиз Иорданияга кетишдан олдин кеча “Жар” стадионида ўзининг охирги машғулотини ўтказди.
Тушдан кейин соат 17:00да бошланган машғулот одатдагидек бир ярим соат давом этди. Аввалги машғулотда футболчилар етти нафарда учта таркибга бўлинган ҳолда машқ қилган бўлишса, бу сафар ўнтадан икки таркибга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишди. Тошкентдаги охирги машғулотда “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев иштирок этмади.

Айтиб ўтганимиздек, футболчилар “Кўклар” ва “Қизиллар”га бўлинган ҳолда машқ қилишди. “Кўклар” таркиби: Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Виталий Денисов, Дилшод Жабборов, Жамшид Искандеров, Ислом Иномов, Иван Нагаев, Жасур Ҳасанов (кичиги), Улуғбек Бақоев. “Қизиллар” таркиби: Егор Кримец, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Олег Зотеев, Баҳодир Насимов, Акмал Шораҳмедов, Санжар Турсунов.

Эътиборлиси, дастлаб “Кўклар” билан “Қизиллар” биргаликда машғулот ўтказишди. Кейин эса жамоалар алоҳида-алоҳида дарвозага зарба бериш чоғида термамиз устози “Қизиллар” билан бирга ишлади. “Кўклар”ни эса ёрдамчи мураббий Шуҳрат Мақсудов шуғуллантирди. Машғулот пайтида футболчилар кўпроқ тўпга бир марта тегиш орқали пас узатиб тезроқ ҳужумга ўтиш устида ишлашди. Шунингдек, жарима зарбаларидан фойдаланишга ҳам катта эътибор қаратишди. Дарвозабонларни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Терма аъзолари иккига бўлиниб ўзаро футбол ўйнаганда дарвозаларни Мурод Зуҳуров билан Александр Лобанов қўриқлашди. Элдор Суюнов эса аксар ҳолларда якка ўзи шуғулланди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика