RU

Последние новости

00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  2 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  7 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди Новости

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди

Бугун миллий терма жамоамиз “Бунёдкор” стадионининг қўшимча майдонида машғулот ўтказди.
Осиё Кубоги-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинга киришди. Мавсум якунига етганидан сўнг ташкил қилинган дастлабки йиғин 29 ноябрга қадар давом этади. Маълумки, бош мураббий Миржалол Қосимов ушбу йиғинга 23 нафар футболчини таклиф этган.



Чемпионат якунига етганидан бери футболчилар илк бор йиғилишгани боис дастлабки кун машғулоти жисмоний тикланишга қаратилди. Ўйинчилар асосан майдон бўйлаб югуриш машқларини бажаришди, тўп билан умуман ишланмади. Кейин эса стадион ҳудида жойлашган спорт залда аэробика машқлари бажарилди. Бу машғулотни терма жамоа мураббийлар штабига яқинда қўшилган Александр Волков ўтказди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, Тошкентдаги йиғин давомида назорат баҳси ўтказилмайди. Эртанги кун тартибидан тренажёр залида ишлаш ўрин олган. Терма жамоага чақирилганларнинг ҳаммаси соппа-соғ, жароҳат олганлар йўқ.





Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари 1 декабрь куни йиғинни давом эттириш мақсадида БААга жўнаб кетишади. Январда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика