RU

Последние новости

22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  0 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  1 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  14 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  38 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  27 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  68 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  20 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5

Терма жамоага номзод 5 мураббий, «Соккер клуб» бошқа телеканалга ўтадими ёхуд «Эрудит Спорт» янги сонида ўқинг! Новости

Терма жамоага номзод 5 мураббий, «Соккер клуб» бошқа телеканалга ўтадими ёхуд «Эрудит Спорт» янги сонида ўқинг!

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт» газетасининг 5 октябрь, пайшанба сони анонси билан таништириб ўтамиз.

Қайд этиш керак, ушбу сонда қатор қизиқарли, таҳлилий-танқидий ва долзарб мақолалар ўрин олган.

ТЕРМА ЖАМОА БОШ МУРАББИЙЛИГИ УЧУН 5 НОМЗОД
Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши барчани бирдек қизиқтирмоқда. Шу боис нашрнинг кириш қисмидаги мақолада терма жамоамиз бош мураббийига айланиши мумкин бўлган хорижлик номзодлар ҳақида мақола чоп этилган. Унда Гус Хиддинкнинг Одил Аҳмедов билан яхши муносабатда эканлиги-ю, Шота Арвеладзенинг Луи Ван Гал билан бирга фаолият олиб борганича қайд этиб ўтилган…

АБРАМОВ КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРДА ИШТИРОК ЭТГАНМИ?
3-саҳифада Вадим Абрамовнинг фаолияти давомида келишиган ўйинларда иштирок этганлиги борасидаги радиода билдирган фикрлари билан танишишингиз мумкин.

БАБАЯННИНГ ЯНА БИР «ИШИ» ОШКОР БЎЛДИ…
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян олимпиячиларимизни Рио-2016 га олиб бора олмаган бўлса, бу йил терма жамоамизни ЖЧ-2018га олиб чиқа олмади. Бир неча йил олдин Бабаян терма жамоамизнинг яна бир муваффақиятсизлигига сабабчи бўлган… Албатта ўқинг! 4-саҳифада.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИНГ ОҒРИҚЛИ НУҚТАСИ ҲАҚИДА
Таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов газетадаги «Конференция» рукнида мухлислар саволларига жавоб қайтариб, ўзбек футболининг энг оғриқли нуқтаси, шарҳловчилар ҳақида фикр юритган.

«СОККЕР КЛУБ» КЎРСАТУВИ «FUTBOL TV»ГА ЎТАДИМИ?
Диёр Имомхўжаев ҳам «Конференция» рукнида «Соккер клуб» кўрсатувининг «Спорт» ТВга қайтмаслигини айтиш билан бирга бу кўрсатувнинг «Futbol TV» ёки «UzReport TV»га қайта ташкил этиш борасидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.

РУСТАМ АШУРМАТОВ: «БУНЁДКОР» ОЧЛГА КУБОК ОРҚАЛИ ЧИҚИШИ ШАРТ»

«Бунёдкор» ҳимоячиси Рустам Ашурматов газетага катта интервью бериб, «Динамо»га қарши ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб қайтарган.

ЎЗБЕК СПОРТИ «МИЛЛИОНЕРИ» - ДЕНИС ИСТОМИН

Яқинда Хитойдаги турнирда зафар қучган Денис Истоминнинг тенгсизлиги ва молиявий фаолияти ҳақидаги мақола спортсевар мухлисларни беэътибор қолдирмайди.

«ДИНАМО» ВА «НАСАФ» СЕНСАЦИЯ ҚАЙД ЭТА ОЛАДИМИ?
Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви Самарқанд ва Қаршидаги ўйинлар олдидан жамоаларнинг финалга чиқиш имкониятлари билан танишиш мумкин.

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ҒАЛАТИ МАҒЛУБИЯТ

«Бир ўйин тарихи» рукнида журналист Ўткир Жалолхонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг ғалати мағлубияти ҳақида яхши мақола ёзган.

МУҲАББАТИНИ ОСМОНДА УЧРАТГАН АНЗУР ИСМОИЛОВ
«Футбол ва оила» рукнида Анзур Исмоиловнинг оиласи ҳақида ажойиб мақолани ўқишингиз мумкин. Унинг муҳаббати тарихи саргузаштнинг ўзгинасидир.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: МАВЗУ ТУГАДИ. ВАҚТИНЧАЛИК…
Журналист Диёр Имомхўжаев ўзининг «Офсайд» саҳифасида бугунги кечинмалари ва ҳаётида кутилаётган янгиликлар ҳақида мақола ёзган. Бир нафасда ўқиладиган мақолада муаллифнинг фикрларини тезда илғай оласиз.

ШУНИНГДЕК…
- Уйқудаги «Ливерпуль»…
- Анчелотти истеъфосининг 5 сабаби
- Рейтинг: Энг қимматбаҳо 10 ҳимоячи
- «Наполи» А Серияда тенгсиз бўла оладими?
- 30 ёшни қаршилаётган Вагиз Галиулин ҳақида 10 факт
- Ҳафта ўйинлари: Месси ва Бэйл ЖЧ-2018 га бора олишадими?
- Европа футболига оид мақола ва таҳлиллар, барча чемпионатлар тўлиқ шарҳи;

ДАРВОҚЕ…
«Эрудит Спорт» газетасини 5 октябрь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий тарқатувичлардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №80-сони муқоваси:


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика