Терма жамоадан кетган Акинфеев талабаликка қайтди
19 окт 2018 13:27
Новости
Терма жамоадан кетган Акинфеев талабаликка қайтди
Россия терма жамоасининг собиқ кипери, ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев нега Россия Давлат Университетининг магистратурасига ўқишга кирганини очиқлади.
- "Ўзим учун ҳаётда янги қирраларни очишни истайман. Менежмент соҳасида бир нималарни ўрганмоқчиман. Биржа ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гап бошланса мен ҳеч нарсани тушунмай тураман. Бу борада умуман нолман. Шу боисдан ҳам ўқиб ўрганмоқчиман, изланишда давом этишни хоҳлайман. Мен ҳозирда энг ақлли инсон эмасман ва буни тузатишни истардим. Ҳаётимда футбол жуда катта ўрин тутади. Аммо келажакда нималар руй беришини билмайман. Шу боисдан ҳам футболдан ташқари нарсаларни ҳам ўқиб ўрганмоқчиман", - дейди Игорь Акинфеев РДУнинг ютубдаги саҳифасига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Акинфеев яқинда РДУ магистратурасининг Менежмент факультети талабасига айланди.
Комментарии