RU

Последние новости

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  12 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Терма жамоа таркиби: кимлар бор, кимлар йўқ? Новости

Терма жамоа таркиби: кимлар бор, кимлар йўқ?

27 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Ушбу рўйхатдан 23 нафар футболчи ўрин олган. Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз 5 сентябрь куни Стокгольмда Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйинда шведлар асосий таркиб билан ўйнайдими ёки иккинчими, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин.

Чунки Швеция терма жамоаси 2 сентябрь куни ўз майдонида Испания ва 8 сентябрь куни сафарда Греция терма жамоасига қарши ЖЧ саралаш баҳсларини ўтказади. Шу боис ўртада 5 сентябрь кунги биз билан ўйинда уларнинг қайси таркиби майдонга тушиши ҳақида бир гап айтиш мушкул. 

Шуниси аниқки, биз Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган энг кучли 11 нафар футболчини Швецияга қарши бошланғич таркибда кўрамиз.  

Рўйхатни ким тузди?

Сречко Катанец эндигина ишга киришди. У ҳали бизнинг футболчиларни тўлиқ билмайди. Нари борса Элдор Шомуродовни эшитган. Шундай экан, биринчи рўйхатни ўзи тузмаган бўлиши аниқ. Бизга маълум бўлишича, рўйхат Ўзбекистон U-22 терма жамоаси устози Равшан Ҳайдаров томонидан тузилган.

Термага таклиф этилган футболчилар ҳақида нима дейиш мумкин? Айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда ўйнаб турган ва яхши спорт формасида бўлган футболчилар чақирув олишди. Келинг, яхшиси чизиқлар бўйича тўхталамиз. 

Дарвозабонлар

Одатда терма таркибига уч нафар дарвозабон таклиф этилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Терма жамоамизнинг сентябрдаги йиғинига "Пахтакор"нинг икки посбони - Санжар Қувватов билан Элдор Суюнов, шунингдек АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов таклиф этилди. Бу ерда бир савол туғилади: Ўткир Юсупов қани? Ўткир Юсупов ҳозир шу учала даврвозабондан ҳам зўр формада эмасми?

Ҳимоячилар

Ҳимоя чизиғига ушбу футболчилар таклиф этилган: Ислом Қобилов ("Локомотив"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Иброҳимхалил Юлдашев ("Нижний Новгород", Россия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой).

Гарчи "Локомотив" турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса-да, Ислом Қобилов бир текис ўйин намойиш этмоқда, шу боис мураббийлар назаридан четда қолмади. "Пахтакор"дан таклиф этилган Фаррух Сайфиев билан Ҳожиакбар Алижонов ҳам яхши формада. 

Егор Кримец билан Анзур Исмоилов термадаги фаолиятини тугатдими? Бир нарса дейиш қийин. Лекин Шерзод Аъзамов ҳам бош жамоага чақирилишга лойиқ ҳимоячи эди.

Марказий ҳимояга "Насаф"дан Ҳусниддин Алиқулов таклиф этилган. Кўпчилик уни терма жамоамизнинг эртаси деяпти, буни эса вақт кўрсатади. Шунингдек, фаолиятини Хитойда давом эттираётган Достон Турсунов ҳам муносиб номзод. Россия премьер-лигасига йўл олган Иброҳимхалил Юлдашев ҳам кучли футболчи, жуда тартибли ўйин намойиш этади. У "Нижний Новгород" сафида 27 август куни "Химки"га қарши майдонга тушиб, 69 дақиқа ҳаракат қилди ва кейин алмаштирилди. 

Терма жамоага чақирилган ҳимоячилар орасида "Насаф"дан Дилшод Саитов билан "Бунёдкор"дан Абдулла Абдуллаев ҳам бор. Лекин бу икки футболчи бирданига асосий таркибда ўйнаб кетмаса керак. 


Ярим ҳимоячилар

Ярим ҳимояга 10 нафар футболчи таклиф этилган: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив"), Фаррух Икромов ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар ҳақида нима дейиш мумкин? Номзод футболчиларнинг барчаси ўз клубларида ўйнаяпти. Масалан, Отабек Шукуров "Шаржа" сафида яна камида бир мавсум қоладиган бўлди. У аллақачон ўз клубининг етакчисига айланган. Жалолиддин Машарипов ҳам "Ал Насср"га тезда киришиб кетди.

Ойбек Бозоров "Насаф"да жуда чиройли ўйин намойиш этяпти. Жавоҳир Сидиқов билан Санжар Қодирқулов "Локомотив"ни олдинга тортишга уринишяпти. Ҳожимат Эркинов, Аброр Исмоилов, Одил Ҳамробеков - булар "Пахтакор"нинг эртаси. Фаррух Икромов эса иккинчи даврада ўйинига янада қўшди.

Ҳужумчилар

Сентябрь йиғинига фақат икки нафар ҳужумчи таклиф этилди: Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев. Ўзимизнинг Суперлигада тўпурарлар пойгасида иштирок этаётган Шоҳруз Норхонов, Темурхўжа Абдухолиқов ва Ҳусайн Норчаев бу сафар четда қоладиган бўлишди. 

Шомуродов ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси, бироқ унга термада ким рақобат қилади деган савол туғилади.


"Сўғдиёна" ва АГМКдан ҳеч ким йўқми?

Турнир жадвалида "Пахтакор"дан кейинги ўринларни эгаллаб турган иккита жамоадан ҳеч кимнинг таклиф этилмагани қизиқ. Тўғри, АГМКдан Валижон Раҳимов чақирилган, лекин у - дарвозабон. Майдондаги ўйинчилар йўқми? Масалан, АГМКдаги Сардор Раҳмонов билан Бобур Йўлдошев ҳимоя марказида яхши ўйин кўрсатишяпти.

Ёки бўлмаса наҳотки "Сўғдиёна"дан ҳеч ким лойиқ бўлмаса деган савол ҳам юзага келади. Лекин бу Катанецнинг биринчи йиғини ҳамда рўйхатни у тузмагани учун ортиқча ваҳима қилмаган маъқул. Янги мураббий энди футболимиз билан танишяпти ва ўйлаймизки, октбярдаги йиғинга рўйхатни ўзи тузади.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика