RU

Последние новости

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  0 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди Новости

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди

Терма жамоамиз сафидаги иқтидорли футболчи - Диёр Холматов, Сурия терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан олдин сайтимизга интервью берди

- Терма жамоага биринчи чақирувингиздаёқ Осиё кубогидек катта турнирга йўл олдингиз. Осиё кубоги учун якуний таркиб эълон қилинганидан сўнг биринчи бўлиб нима ҳақида ўйладингиз? 

- Барча мухлисларга салом. Осиё кубоги мен учун олдинга ташланган яна бир қадам. Фаолиятимда янги босқичга қадам қўйдим. Турнирга тайёргарлик кўришда давом этаман.

- Терма жамоага илк чақирувингиз ҳақида қаердан билдингиз?

- Чақирув ҳақида билган вақтим “Ал-Айн”да эдим. “Пахтакор” билан чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувга тайёргарлик кўраётган эдик. Йигитлар менга терма жамоага чақирилганимни айтишди ва биз жуда хурсанд бўлдик. 

- Отангиз (Акмал Холматов) Осиё кубогига боришингизни билганидан сўнг сиз билан суҳбатлашдими? Балки қандайдир маслаҳат бергандирлар? 

- Ҳа, Дадам менга хар доим такрорлаган гапларини айтдилар. Ҳеч нимадан қўрқмаслик, тинимсиз меҳнат қилиш ва барчасини исботлаш. Ўзимни кўрсатиш учун имконият ўз қўлимда эканлигини яна бир бор такрорладилар. Дадам мен учун катта намуна футболда ва ҳаётда ҳам.

- Сизнинг позициянгизда терма жамоа сафида жуда катта рақобат. Ушбу турнирда Сречко Катанец сизга имконият беришига ишонасизми?

- Бош мураббий мени жалб этган бўлса демак у менга ишонмоқда. Мен ўзим ишимни бажаришда давом этаман ва ўз потенциалимни исботлашда давом этаман. Сўнги қарорни эса бош мураббий қабул қилади.

- Отабек Шукуров, Сайфиев ва Искандеров каби тажрибали футболчилар бундай катта мусобақаларда кўп маротаба иштирок этишган. Уларга ушбу ҳолатлар таниш, аммо сиз ва терма жамоага жалб этилган бир нечта ёш футболчиларда ушбу жараён қандай кечмоқда? Биринчи Осиё кубоги, дастлабки минтақавий мусобақа. Ҳаяжон борми? Босим қанчалик кучли эканлигини ҳис этяпсизми?

- Ҳаяжон бўлади албатта, аммо майдонга тушган вақтим ҳаяжон йўқолади ва ҳар куни қилиб юрган ишимни бажараман. Майдонда ҳаракат қилаётган вақтим ўзимга ишонч ошади. Менимча ҳаяжон ва босим ҳар бир инсонда бор, ҳатто Месси ва Роналдуда ҳам. Ҳаяжонни ҳис этиш аксинча яхши.

- Эртанги учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага дастлабки ўйинимиз Сурия терма жамоасига қарши. Рақибни ўрганиб чиқдик, ўзимиз ҳам тайёрмиз. Эртага мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика