Тер Стеген “Барселона”да тиббий кўрикдан ўтди
26 фев 2014 10:27
Новости
Тер Стеген “Барселона”да тиббий кўрикдан ўтди
Менхенгладбахнинг “Боруссия” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стеген мавсум тугаши билан “Барселона”га ўтишга яқин турибди.
Ўтган ҳафта 21 ёшлик Германия ёшлар терма жамоаси аъзоси каталонияликлар сафига ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтган, деб хабар беради Bild.
Манбаънинг хабарига кўра, “Барселона”клуби тиббий гуруҳ вакилларининг ўзи Менхенгладбахга келиб футболчининг соғлиғини текширишган ва дарвозабоннинг соғлом эганига ишонч ҳосил қилишган.
Таъкидланишича, мазкур трансфер фақатгина мавсум тугаши билан амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” тер Стегеннинг трансфери учун 12 миллион евро тўлайди.
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии