Тен Хаг АПЛ илк турида Роналдуни асосий таркибда туширмоқчи эмас
03 авг 2022 09:40
Новости
Тен Хаг АПЛ илк турида Роналдуни асосий таркибда туширмоқчи эмас
“Манчестер Юнайтед” устози Эрик тен Хаг Криштиану Роналдуни захира футболчиси сифатида кўрмоқда.
“The Sun” манбасига кўра, Роналду Англия чемпионати 2022/23 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши баҳсни аниқ асосий таркибда бошламайди.
Нидерландиялик мутахассис жамоанинг асосий ҳужум учлигини аниқлаб олди. Булар: Марсьяль, Санчо ва Рэшфорд. Улар мавсумолди тайёргарликни кўтаринки кайфиятда ўтказишди.
Аввалроқ, 37 ёшли португалиялик “Брайтон”га қарши баҳсга қадар жамоадан кетмоқчилиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, мавсум стартидан ўрин олган учрашув 7 август куни 18:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии