RU

Последние новости

10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  4 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  48

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида... Новости

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида...

Бугун "СА" меҳмони бўлган Темурхўжа Абдухолиқов ўзининг келажак режалари ва якунига етган мавсум борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳужумчига сайт ўқувчилари ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Muxiddinov:
- Сизнингча Ўзбекистон чемпионатида мухлислар сони нима учун тушиб кетди?

-  Аввало ўйинга бўлган қизиқиш йўқолиб кетяпти. Ундан кейин водий жамоаларининг ўйини чиқмаётгани сабаб бўляпти. Сабаби олий лига томошабинларининг кўрсаткичи водий орқали ўсишга эришарди. “Андижон”нинг олий лигадан чиқиб кетгани, “Навбаҳор”нинг аутсайдерлар қаторига тушиб қолиши ҳам бунга сабаб. Яна бир нарсани ўзим футболчи сифатида тан оламан, чемпионатимизда мухлис томоша қиладиган футболчи қолмади.

Manchester.Utd:
- Ёшни ўзгартириш ҳамма ерда бор. Сизга ҳам шундай таклиф бўлганми?

- Бундай таклиф бўлган.  Аммо виждонан қарши чиққанман.
П.С: Бу ҳақда интервьюда батафсил маълумотга эга бўласиз.

Umid:
- "Пахтакор"нинг кўплаб ёш футболчилари терма жамоаларимизда тўп тепадилар. Мусобақалардан сўнг уларга скаутлар "чиқишади". Кейин эса жим бўлиб кетишади. Эшитишимизча, клуб раҳбарияти бешта бармоғини "оғзига тиқади". Шу гаплар ростми?

- Аввало яхши ўйинчи учун жамоа пул аямайди. Беш бармоғини оғзига тиқишига қўшилмайман. Ўз устида ишлаган футболчи исътедодли бўлса уни ҳар қандай вазиятда ҳам олиб кетишади. Сиз назарда тутаётган савиядаги футболчилар уларнинг ўзида етарлича топилади. Европада жамоалар ҳақиқатдан ҳам кучли бўлган ўйинчини сафига чорлайди. Кейинчалик жим бўлиб кетишининг сабаби ҳам бор. Европа битта мусобақадан келиб чиқиб трансферга қўл урмайди. Футболчини 2-3 йил кузатади. Бу пайтда эса бизникилар ўсишдан тўхтаб қолишяпти.

FCNASAF:
- Қаршида бўлиб ўтган ўйиннинг танаффусида нима бўлганди?

- “Насаф” билан ўйинда танаффусга чиқиб кетаётганда Ҳамза Каримов иккимиз қизишиб кетдик. Менда ҳам айб бор. Аввало бу вазият учун Ҳамза ака ва мухлислардан узр сўрайман. Бундай бўлишини истамагандик. Лекин бир нарсага ойдинлик киритиб ўтай, биз гаплашиб турганимизда икки жамоа футболчилари уришяпмиз деб ўйлаб ўзарор уришиб кетдилар. Аслида эса Ҳамза ака билан гап талашаётгандик. Бўлиб ўтган ишлар учун икки жамоа мухлисларидан яна бир бор узр сўрайман.

Al.Amin:
- Салом, Темурхўжа! Сиз андижонликсиз, агар "Андижон" жамоасидан таклиф тушса, уни қабул қилармидингиз?

- Аслида футболчи ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоаларда тўп тепгиси келади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Андижонликларни бу йил олий лигага қайтгани билан табриклайман. Юқорида такидлаб ўтганимдек, ўзбек футболида водийнинг ўрни катта. Ҳеч қачон, ҳеч қачон дема атамаси бор, балки.... Ўзим асли тошкентликман.

@Yahyojon:
- Қайси ярим ҳимоячиларга ҳавас қиласиз?

- Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётганлардан Лутфулла Тўраев, легионерлардан эса Одил Аҳмедов. Хориж футболида Зиданга ишқибозлик қилардим. Роналду ва Месси каби футболчиларнинг ўйинига барчамиз ҳавас қилсак керак.

Аксар саволлар жума куни чиқадиган интервью жараёнида берилганлиги боис юқорида танланган саволларга жавоблар кўрсатилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика