RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Темурхўжа Абдухолиқов: "Мен "Локомотив"дан кетганим йўқ" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Мен "Локомотив"дан кетганим йўқ"

Маълум бўлишича, "Локомотив" футболчиси ҳалиям клуб билан бирга.

Бугун "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг клуб билан хайрлашгани ҳақида хабар чиқди.

Шундан сўнг ҳам интернет, ҳам телефон орқали бизга кўпчилик томонидан мурожаатлар бўлди. Натижада вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида дастлаб "Локомотив" футбол клуби Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда футболчининг ўзи билан боғландик.

"Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз сафини тарк этгани йўқ. Унинг клуб билан амалда шартномаси бор. Шу боис ишонч билан айтишим мумкин, Абдухолиқов ҳозирги кунда жамоамиз таркибида машғулотларда иштирок этяпти", - дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.

Бу борада Абдухолиқовнинг ўзи шундай деди: "Очиғи, бу гап қаердан чиққан умуман хабарим йўқ. Кечки пайт залда болалар билан йиғилиб футбол ўйнадик. Футболдан сўнг телефонни ёқсам, роса кўп қўнғироқлар келган экан. Ҳатто уйимдагилар ҳам қўнғироқ қилишибди. Нима гап десам, ҳамма "Локомотив"дан кетдингми деб сўраяпти. Тўғриси, бундан ҳайрон қолдим ва бошида бироз тушунмадим. Шуни айтишим мумкин, мен ҳозир ҳам "Локо" аъзосиман ва жамоадан кетганим йўқ. Кеча машғулотга бордим, бугун эса ҳаммага дам берилди, эртага яна машғулотга бораман. Олдинда яна иккита тур қолди ва профессионал футболчи сифатида шартномам муддати тугагунча шу ерда бўламан. Ундан кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади".

Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика