Темурхўжа Абдухолиқов: "Машъал" ушбу мавсумда "кучли олтилик"ка киришга қодир"
15 апр 2016 22:09
Новости
Темурхўжа Абдухолиқов: "Машъал" ушбу мавсумда "кучли олтилик"ка киришга қодир"
"Биринчи тайм жамоамиз учун қийин кечди. "Машъал" ҳимояда жуда зич ўйнади. Ҳар қандай жамоа учун бу каби ҳимояни ёриб ўтиш кўпгина муаммоларни келтириб чиқаради. Рақиб ўз жарима майдончаси олдида бизга деярли бўш ҳудудлар тақдим этмай ҳаракатланди. Бу нарса бизга етарлича қийинчиликлар туғдирди. Иккинчи таймда эса рақиб ҳам олдинга боришга интилди ва бизга бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Шу боис учрашувнинг иккинчи бўлими нисбатан биз учун осонроқ ўтди. "Машъал" жуда яхши, исталган рақибга қаршилик қила оладиган жамоа. Менимча, бу жамоа бу мавсумда кучли олтиликка киради. Футболчи қачонки ўз ўйинидан қониқишни хосил қилса, ўйлшимча ўсишдан тўхташни бошлайди. Бугун бироз омад юз ўгирганини ҳисобга олмаса, қониқарли даражада ўйнадим деб ўйлайман. Бир қатор вазиятларда тўпни дарвоза тўрига бориб тушиши жуда қийин бўлди. Дарвоза тўсини ва бошқа вазиятларда гол киритиши чўзилиб кетди. Ўйин сўнггига келиб ниҳоят ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман", - деди Темурхўжа Абдухолиқов.
Комментарии